Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниш ота-онани ўз боласига таъминот бериш мажбуриятидан озод қиладими

Савол-Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниш ота-онани ўз боласига таъминот бериш мажбуриятидан озод қиладими.

Ўзбекистон  Республикаси  Конститутстянинг 64-моддасига биноан, ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурлиги хақида кўрсатилиб қуйилган.

Оила кодексида хам ота-она вояга етмаган болаларига таъминот бериши шартлиги белгилаб қўйилгани ҳам бу мажбуриятини ихтиёрий равишда бажармаган ота-онадан суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига асосан алимент ундирилишига асос бўлади.Алимент олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс, алимент талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келганидан сўнг қанча муддат ўтганидан қатъи назар, хоҳлаган вақтда алимент ундириш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир.

Алимент ундиришда эса, боланинг ота-онаси ўзаро никоҳда экани ёки улар ўртасидаги никоҳ тугатилгани аҳамиятли эмас. Алимент ундиришда туғилганлик ҳақидаги гувоҳномада оталик тўғрисидаги ёзув ҳамда болага ихтиёрий равишда таъминот беришдан бўйин товлаш асос бўлади.

Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилганлиги Оила кодексининг 81-моддаси иккинчи қисмига кўра ота-онани ўз боласига таъминот бериш мажбуриятидан озод қилмайди.

Суд ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишда боланинг таъминоти учун ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган ота-онадан (уларнинг биридан) алимент ундириш масаласини ҳал қилади.Шуни эсдан чиқармаслик керакки, ота-она қайси болага нисбатан ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган бўлса, шу болага нисбатан қариндошлик фактига асосланган барча ҳуқуқлардан, шу жумладан, ундан таъминот олиш, шунингдек, болали фуқаролар учун қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлар ва нафақалар олиш ҳуқуқларидан маҳрум бўлади.Аммо ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниш ота-онани ўз боласига таъминот бериш мажбуриятидан озод қилмайди.

Муроджон Тажибоев,

 Хўжаобод тумани Юридик хизмат кўрсатиш маркази бошюристконсулти  

 

 

Улашинг: