Боғчага қабул қилишда кимлар имтиёзга эга?
Қуйидаги болалар боғчага устунлик билан қабул қилиниш ҳуқуқига эга:
— I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг болалари;
— кўп болали оилаларнинг болалари;
— етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар;
— “Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг болалари;
— контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг ва ички ишлар органлари ходимларининг болалари;
— талабалар ва педагогларнинг болалари;
— акалари ёки опалари ушбу муассасанинг тарбияланувчилари жумласидан бўлган болалар;
— кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотлардан умумий турдаги мактабгача ташкилотларга ўтказилаётган соғайган болалар.
Дилмурод Абдуллаевич Юлдашев,
Хўжаобод туман Юридик марказ
Бош юрисконсульти.