Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Кун тартибида маҳалла раислари сайлови

ИЗБОСКАНДА МАҲАЛЛА РАИСЛАРИ САЙЛОВИНИ ЎТКАЗИШГА КЎМАКЛАШУВЧИ КОМИССИЯСИ ТУЗИЛДИ

Фуқаролар йиғинлари раисларининг ваколат муддати тугаши муносабати билан жорий йилнинг май ойида мамлакатимизда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови ўтказилади.
Олий Мажлис Сенати Кенгашининг шу йил 16 март куни ўтказилган мажлисида бу ҳақда қарор қабул қилиниб, фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи республика комиссияси тузилди. Шунингдек, сайловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тадбирлар режаси ҳамда сайлов бюллетени намунаси тасдиқланди. Айни пайтда ҳудудларда сайловни ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссиялар тузилмоқда.
Халқ депутатлари Избоскан тумани Кенгашининг бугун ўтказилган навбатдаги сессиясида туманда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни юқори даражада ўтказиш масаласи муҳокама этилди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қонунчилик палатаси депутати Н.Юсупов иштирок этган Халқ депутатлари туман кенгашининг сессиясида туман ҳокими С. Исмоилов, туман ҳокими ўринбосари С. Абдусаломовалар сайловни қонун талабларига мос равишда, очиқ ва ошкора ташкил этиш юзасидан фикрларини билдирдилар. Шунингдек, депутатлар сайловни ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссия таркибини тасдиқладилар.
Бугунги кунда давлат ва жамият ҳаётида маҳалланинг ўрни ва нуфузи ошиб бораётган бир пайтда энг муносиб кишилар маҳалла раислигига сайланиши мақсадга мувофиқлиги таъкидланди. Туман ҳокими С.Исмоилов туманда мавжуд барча маҳалла фуқаролар йиғинида сайловни юксак савияда ташкил этиш, бунда депутатлар ҳам фаол иштирок этиши зарурлигини қайд этди.
Сессияда кўрилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Улашинг: