Бокс бўйича Баҳодир Жалолов маҳорат мактаби ташкил этилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бокс бўйича Баҳодир Жалолов спорт маҳорати мактабини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди. Унга кўра, Спортни ривожлантириш вазирлиги тизимида Бокс бўйича Баҳодир Жалолов спорт маҳорати мактаби ташкил этилади.
Бокс мактаби ўз фаолиятини 2022/2023 ўқув йилидан бошлайди. Мактаб учун бир қатор вазифалар белгиланган. Хусусан, Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатлари, универсиадалар ҳамда бошқаларда Ўзбекистоннинг шарафини муносиб ҳимоя қилишга қодир бўлган халқаро даражадаги боксчиларни тайёрлаш;
хорижий мамлакатлардан етакчи мутахассисларни кенг жалб этиш орқали бокс бўйича тренерлар таркибини мустаҳкамлаш;
Ўзбекистон миллий терма жамоаларига юқори маҳоратли боксчиларни тайёрлаш кабилар.
Бокс мактабини ташкил этиш ва жиҳозлаш учун Давлат бюджетидан жами 25 миллиард сўм йўналтириши белгиланган. Мактаб ўқувчиларининг умумий контингенти жами 175 нафарни ташкил этиб, улар 5-11-синф ўқувчиларидан иборат бўлади;
бокс мактаби ўқувчиларини умумтаълим дастурлари бўйича ўқитиш уларга энг яқин жойлашган умумий ўрта таълим мактабларида амалга оширилади;
бокс мактаби ўқувчиларини яшаш учун жиҳозлар, суткалик озиқ-овқат нормаси, спорт кийим-боши ва анжомлари, форма билан таъминлашда олий маҳорат спорт мактабларининг нормативлари татбиқ этилади;
бокс мактаби ўқувчиларини текин (имтиёзли) овқатлантириш харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўлови ундирилмайди ҳамда ўқувчилар тўлиқ Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан озиқ-овқат билан таъминланади
Эслатма: ЎзР. Президентининг 14.03.2022 йилдаги ПҚ-162-сонли
Қарори.
Ф.Аъзамов,
Булоқбоши туман Юридик
хизмат кўрсатиш маркази
бош юрисконсульти,
1-даражали юрист