Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Дилбарга фуқаролик паспорти бериладими?

Таҳририятга Янгиқишлоқ қиш­лоғи Ифтихор маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Аҳмаджон Хўжамқуловдан ариза тушди. Унда Аҳмаджон ўз укаси Олимжоннинг турмуш ўртоғи Дилбархонни фуқаролик мақомини беришини сўраган.

Ариза туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Саидахон Абдусаломовага чиқарилди ва Ифтихор маҳалла фуқаролар йиғини мутасаддилари томонидан Дилбархон ҳақида маълумотлар ўрганиб чиқилди. Маълум бўлишича фуқаро Аҳмедова Дилбархон Адашбоевнанинг ҳақиқатдан ҳам фуқаролик пас­порти йўқлиги аниқланган.
У Қирғизистон республикаси Жалолобод вилояти, Бурганди тумани, Нўшкан қишлоғида 1964 йилда туғилиб, 1993 йилда Ифтихор МФЙда яшовчи, 1958 йилда туғилган 3-гуруҳ ногирони бўлган Хўжамқулов Олимжонга шаръий никоҳ билан турмушга чиққан. 1995 йилда қиз фарзанд кўрган. 2012 йилда турмуш ўртоғи Олимжон вафот этган. Ҳозирда қайнотаси Хўжамқулов Аҳмаджон қарамоғида яшаб келмоқда. Дилбархонни муомалага лаёқатсиз эканлиги аниқланган. Қирғизистон республикаси, Жалолобод вилояти, Бурганди тумани, Нўшкан қишлоғига борилиб Аҳмедова Дилбархон ҳақиқатдан шу жойда туғилганлиги, отаси Аҳмедов Адашбой, онаси Аҳмедова Холбуви бўлган. Туғилганлик гувоҳномаси Қирғизистондаги уйида қолиб йўқолганлиги сабабли пас­порт ололмаганлиги ҳақида далолатнома тузилди.
Аризачига бу борада тушунтириш­лар берилди. Шундан сўнг туман ФҲДЁ бўлимига ҳамма тўпланган хужжатлар тақдим қилинди. Туман ФҲДЁ бўлими томонидан 2018 йил 24 сентябр кунги 2905 рақамли хат орқали Давлат хизматлари агентлиги Андижон вилояти бошқармаси бошлиғидан 1964 йил 17 март куни туғилган Аҳмедова Дилбархон Адашбоевнанинг номига туғилганлик ҳақида такрорий гувоҳнома сўраб ёзган анкетасини Минск конвенцияси тартибида ижро учун юборишга амалий ёрдам кўрсатилиши сўралди.
Маълумки ҳар бир фуқаронинг ёки юридик шахснинг юқори идораларга қилган мурожаати ўз якунига етказилиши керак. Шунинг учун ҳам биз туман ФҲДЁ бўлими мудираси Ё. Комилова билан учрашдик.
–Мана саккиз ойдирки юқори идораларга юборилган сўровларимизга жавоб йўқ, кутябмиз,–деди у.
Ўз-ўзидан савол туғилади: Дилбархонга фуқаролик пас­порти бериладими?…

Йўлдош ИСОҚЖОНОВ,
журналист

Улашинг: