Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Мен ёшликман, ёшликман

Уинсон ҳаётининг гултожи. Энг ширин, орзу-интилишларга бой даври. Болаликнавқиронлик. Бу давр оралиғида боғча, мактаб, олийгоҳ бор.

Ёшлар олтин даврининг қадрига етяптими?

Ўзларининг меҳнати, заковати билан катта ютуқларга эришиб эътиборга тушаётган ёшлар ҳам оз эмас. Ушбу йилда ёш тадбиркор Ойгул Тожиддинова Зулфия номидаги давлат мукофотига сазовор бўлди. Коллеж битирувчиси Турсуной Ашуралиеванинг китоби Америкада чоп этилди. Спортнинг бир неча турлари бўйича Жаҳон, Осиё, республика чемпиони бўлаётган йигит-қизларимиз қанча. “Ташаббус” кўрик-танловида ёш тадбиркорлар янги ғоялари билан кўринишди. Дала, боғларда ноз-неъмат яратаётганларнинг ҳам аксарияти ёшлар.

Мактабда ўқиётган ўқувчилар қўшимча дарсларда қатнашишяпти, хорижий тилларни ўрганишяпти. Зеро улар дунёга юзланаётган юрт келажаги.

Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 ташаббус ҳам ёшлар камолотига қаратилган. Айни кунларда туманимизнинг қай бир гўшасида бўлманг ана шу ташаббус доирасида ўтказилаётган тадбирларнинг гувоҳи бўласиз. Бу албатта ўз мевасини беради.

Лекин балоғатга етсада ҳаётда ўз йўлини тополмаган ёшлар ҳам йўқ эмас. Ўқишга, ҳунар эгаллашга эътиборсизлиги аросат йўлда қолдирган. Бунда аввало фарзанд тарбияси, ҳунарли бўлишига бефарқ бўлган она-онанинг айби кўпроқ. Зеро уларнинг ҳар бири фарзандим камолини кўрай, деб яшайди.

Тинч, осуда, тўкин замонда яшаяпмиз. Интилганга толе ёр, деган давр шу бўлса керак. Буни тўла тушуниб етмоқ, шукроналик билан меҳнат қилиб юрт тараққиётига ҳисса қўшмоқ лозим.

Ёшлик—ғайрат, орзу-умидлар, жасорат балқиган давр. Буни қадрига етайлик.

Улашинг: