Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”гиҚонунининг 17-моддасига асосан
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :
1. Халқ депутатлари Избоскан тумани Кенгашининг ўттиз олтинчи сессияси
2022 йил 25 июль куни соат 10:00 га чақирилсин.
2. Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилсин:
1. Жиноят ишлари бўйича Избоскан тумани суди,
Избоскан туманлараро иқтисодий суди,
Фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро суди раисларининг ахборотлари тўғрисида.
2. “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида 2021 йил 2-чорак якуни бўйича туман ҳокими, туман прокурори, туман ички ишлар бўлими бошлиғи, туман давлат солиқ инспексияси бошлиғи секторларида амалга оширилган ишлар ҳақидаги ҳисоботи тўғрисида. 3. Избоскан туман прокурорининг “2022 йилнинг 2 чорак якуни бўйича қонунийлик аҳволи ҳамда жиноятчиликка қарши кураш ҳолати тўғрисида”ги ҳисоботи ҳақида.
4. Туман ички ишлар бўлими бошлиғининг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш” соҳасида туман ички ишлар бўлими томонидан 2022 йил 2-чорак давомида олиб борилган ишлар тўғрисида”ги ҳисоботи ҳақида.
5. Туман Адлия бўлими бошлиғининг “2022 йил 2-чорак давридаги фаолияти юзасидан” ахбороти хақида.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Избоскан туманидаги Халқ қабулхонаси раҳбарининг, секторлар ва ҳудуддаги ташкилот раҳбарларининг аҳоли мурожаатлари ва муаммолари билан ишлаш ҳолати юзасидан ахбороти.
7. “Темир дафтари” “Аёллар дафтари” Ёшлар дафтари” бўйича амалга оширилган ишлар хисоботи 2-чорак якуни бўйича.
8. Туманда маданият бўлими томонидан олиб борилаётган ишлар ва режалари тўғрисида.
9. Туман Ободонлаштириш бўлиминиг 2-чорак якуни бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи.
10. Туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг 2-чорак якуни бўйича амалган оширилган ишлар юзасидан ахбороти.
11. Ўзбекистон республикаси Президентининг 2018 йил 7 июндаги “Ҳар бир оила- тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги ПҚ-3777-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида туман Агробанк ҳамда Ҳалқ банки томонидан 2-чорак якуни бўйича амалган оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи.
12. Туман маҳаллий бюджетининг ижроси юзасидан туман молия бўлими мудирининг ҳисоботи.
13. Оилавий ажримларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар холати тўғрисида.
14. Избоскан туманидаги Мажбурий Ижро Бюроси бошлиғининг 2-чорак якуни бўйича амалган оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи.
3. Сессияга туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман ҳокимлиги гуруҳ ва бўлим раҳбарлари, вилоят ва туман Кенгаши депутатлари, туман ташкилот, муассаса раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилсин.
Кенгаш раиси | С.Исмоилов |