Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Маҳсулот хорижга экспорт қилинмоқда

Бугун ёшлар тадбиркорликка дадил кириб бормоқда.

“Анорзор” маҳалласида яшовчи Азизбек Хайитов ҳам ёш тадбиркорлардан бири. У “Меgаhаus” масъулияти чекланган жамиятининг раҳбари. Улар асосан тикувчилик ва бунёдкорлик соҳаларида фаолият олиб боради.

Тадбиркор собиқ Гуркиров жамоа хўжалигининг икки қаватли маъмурий биносини қайта таъмирлади. Ҳозирда бинонинг биринчи қаватида тикувчилик цехини ташкил этди. Бу ерда 20 нафарга яқин хотин-қиз замонавий тикув машиналарида эркак­лар ва болалар кийимларини тикмоқдалар. Маҳсулотлар шартнома асосида Россия давлатига экспорт қилинмоқда.

Бунёдкорлик соҳасида фаолият олиб бораётган 18 нафар қурувчилар айни дамда тумандаги 27-, 40-умумтаълим мактабларида жорий таъмирлаш ишларини олиб боришаётир.

—Келажакда бинонинг 2-қаватида ширинликлар, пишириқлар ҳамда тўқиш дастгоҳлари орқали аёллар, эркаклар, болажонлар учун турли хил кийим-кечакларини ишлаб чиқаришни режалаштирганмиз,—дейди ёш тадбиркор Азизбек Хайитов. —Ҳозирда “Ёшлар—келажагимиз” дастури остида 300 миллион сўм имтиёзли кредитни олиш арафасида турибмиз.

Янги ишлаб чиқариш корхонасида яна 12 нафар фуқаро иш билан таъминланади.

М. ДЕҲҚОНОВ.

Суратда: Хайитхон Қорабоева шогирди билан.

Улашинг: