Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

ТАФАККУРНИ ЮКСАЛТИРАДИГАН МАСКАН

ТАФАККУРНИ ЮКСАЛТИРАДИГАН МАСКАН

 

Бобур номидаги Андижон вилоят ахборот- кутубхона маркази узоқ йиллик тарихий йўлни босиб ўтди. 2021 йил бошида ёшларнинг билим олиши учун замонавий андозалар билан таъмирланган мазкур зиё масканида сўнгги русумдаги компьютер технологиялари ва юқори тезликдаги интернет, қулай ўқиш жойлари, Wi-Fi зоналари яратилди ва китоб жамғармаси  885 минг 573  нусхани ташкил этди. Кутубхона фондининг фахри бўлган нодир ва қимматбаҳо қўлёзма ҳамда босма китоблар ноёб адабиётлар залида сақланада. Инсониятнинг донишмандлиги ва минг йиллик тажрибасини жамлаган ушбу қимматли ҳужжатли манбалар аждодларнинг келажак авлодлар учун бебаҳо неъмати, посбони бўлишда алоҳида ўрин тутади.

Давлатимиз раҳбари бунёдкорлик ишлари ва янги лойиҳалар билан танишиш мақсадида Андижонга ташрифи чоғида марказимизда бўлиб, яратилган шароитлар билан танишди ва “Бу жой Андижон вилоятининг маънавият маркази бўлиши керак” деди. Андижон тарихи, Бобур, Чўлпон, Муҳаммад Юсуф каби шоирлар ижоди бўйича танловлар ўтказиш зарурлигини таъкидлади. Бу бизга катта масъулият юклади. Янги ғоялар, янги — янги лойиҳаларни амалга ошириш иштиёқи туғилди.

Бугун ушбу даргоҳнинг эшиклари ҳамма учун очиқ. Китобхонлар талаб ва эҳтиёжларига қараб босма нашрлар, адабиётларнинг электрон нусхалари билан бойитилди, фойдаланувчиларга ноанъанавий хизмат кўрсатиш турлари кун сайин ўсиб боряпти. Замонавий ахборот-технологиялари ёрдамида марказнинг “олтин фонди”дан жой олган ноёб ва қайта нашр қилинмаган адабиётлар электрон нусхаларининг яратилиши уларни келажак авлодга сифатли етказиб беришга катта имконият яратмоқда. Барча нашрлардан эркин фойдаланиш, қизиқишлари бўйича истаган ахборот-ресурсларни олиш, замонавий ахборот технологиялари ёрдамида турли дастурларда ишлаш, бошқа ривожланган давлатлар кутубхоналарининг электрон базаларидан фойдаланиш, танишиш имкониятлари яратилди. Замонавий қурилма ва техникалардан фойдаланиш таълимни ривожлантиришга, китобхон қизиқишларини янада оширишга, китобдан асосий манбаа сифатида фойдаланишга ундайди.

       АКМ шунингдек, ижтимоий тармоқлар– www.фаcебоок.cомwww.инстаграм.cомwww.телеграм.cомwww.ёутубе.cом,  www.тwиттер.cом саҳифалари яратилди. Кутубхона ҳаётидаги янгиликлар, машҳур кишилар билан учрашувлар ва турли тадбирлар ижтимоий тармоқарда ёритиб борилмоқда.  Жумладан, www.fаcеbоок.cоmдаги АКМ саҳифасида #эркин камера, #мен китоб ўқишни севаман, #кутубхона менинг ҳаётимда лойиҳалари амалга оширилмоқда ва бу ёшларда катта қизиқишга сабаб бўлмоқда.

Ҳаёт шиддат билан одимлаб бораётган дамларда китобхонлар билан бирга, анъаналарни ардоқлаб, фаолиятининг янги йўналишларда ривожлантириб бораётган марказимиз келажакка ишонч билан одимламоқда.

 

Д. СОЛИЕВА,

Сектор мудири.

 
 

 

Улашинг: