Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ-МАҲАЛЛА ТАЯНЧИ

Жорий йил аввалида мавжуд маҳаллаларимизда иш бошлаган ҳоким ёрдамчилари ҳаракатчанлиги, аҳоли орасига дадил кириб бориб, муаммолар ечимига астойдил елка тутаётгани, энг аввало, маҳалла аҳлини мамнун этмоқда. Бу кадрларнинг асосий қисми аввал иқтисодиёт, инвестиция, тадбиркорлик соҳаларида фаолият юритгани янги вазифада ғоятда қўл келаётир. Зеро, ҳоким ёрдамчилари зиммасига юклатилган кўп қиррали юмушлар енгил эмас. Уларнинг уддасидан чиқиш учун маҳалла ҳудуди, хусусан,оилалардаги аҳволни чуқур билмасдан туриб кўзланган натижага эришиш мушкул. Хўш, туманимиздаги жами 437 та хонадонларда 758 та оила мавжуд бўлган, жами 2405 нафар аҳоли истиқомат қилаётган А. Жомий маҳалласида янгиликнинг самаралари қандай?

Маҳалла фуқаролар йиғинига тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси этиб тайинланган Мирзоулуғбек Қодиров ишни маҳалла ҳаёти билан яқиндан танишишдан бошлади. Маҳалла фуқаролар йиғини раиси Моҳидил Абдужабборова, аёллар етакчиси Ҳалима Аҳмедова, ёшлар етакчиси Ҳайрулло Ҳолмонов, профилактика инспектори Элмурод Усмоновлар билан бирга ҳудудда яшовчи хонадонларни тўлиқ хатловдан ўтказиб, фуқароларнинг оилавий шароитлари, муаммолари, ҳоҳиш истаклари, келажак режалари билан уйма-уй юриб суҳбатлашди. Хатлов давомида хонадонлар Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш Вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай Ишлаш Агентлиги томонидан белгилаб берилган 4 тоифа ажратиб олинди. 142 нафар ишсиз фуқаролардан 33 нафари ишлаш истаги борлиги аниқланди. Ўтган 8 ой давомида иш излаётган 7 нафар фуқаро туман ташкилотларидаги бўш иш ўринларига доимий ишга жойлаштирилди. 27 нафар фуқаролар мавсумий ишларга жойлаштирилди. Турли фаолиятлар билан ўзини мустақил иш билан таъминлаб келаётган 42 нафар фуқаро ўзини-ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатга олинди. Норасмий равишда фаолият юритаётган 2 нафар тадбиркор якка тартибдаги тадбиркорлар сафига киритилди. “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури бўйича 5 та хонадон томорқасида жами 6 сотих иссиқхона, 7 та хонадонга 365 дона парранда, 4 та хонадонга 67 дона асалари уяси, 1 та хонадонга тикувчилик учун тикув машиналари, 5 нафар фуқарога ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиш учун Ҳалқ банки АТБ томонидан 5 миллион сўмдан нақд пул, 22 та хонадонга жами 216 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилди. Жорий йилда аёллар дафтарига 60 нафар аёллар киритилди. Тадбиркор бўлиш истагини билдирган 4 нафар аёлга 5 миллион сўмдан нақд пул шаклида кредит маблағлари ажратилди. 1 нафар аёлга субсидия асосида тикув машинаси берилди. ”Электрон – онлайн аукцион” орқали 10 нафар аёлларга 10 йилга ижарага 10 сотихдан ер участкалари олиб берилди. 8 нафар аёлга такрорий экиш учун ғалладан бўшаган майдонлардан 10 сотихдан ер берилди. “Ёшлар дафтари”даги 36 нафар ёшлардан 6 нафарига тадбиркорлик қилиш учун 91 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратилди. 2 нафар ёшларга субсидия асосида тикув машинаси берилди. 8 нафар ёшларга 10 сотихдан, 2 нафар ёшларга эса ғалладан бўшаган ер майдонидан 10 сотихдан ер берилди.

— Молия Вазирлигининг 2022 йил биринчи чораги учун “Ташаббусли бюджет” лойиҳасига маҳалланинг “Дорбоз” кўчасининг 1,5 км қисмини бетон йўл қилиш ташаббусини киритиб, маҳалланинг бирдамлиги ва ҳамфикрлиги билан 960 миллион сўм маблағ ютиб олинди, -дейди Ҳоким ёрдамчиси М.Қодиров.— Ҳозирда Муҳаммаджон Ваҳобов бошчилигидаги “Тўрткўл қурилиш ишончи” маъсулияти чекланган жамиятининг қурувчилари “Дорбоз” кўчасининг йўлига бетон ётқизиш ишлари қизғин олиб бормоқдалар. Маҳалла марказида 150 ўринли 2 қаватли замонавий янги мактабгача таълим биноси қад кўтармоқда. Яна бир гап. профилактика инспектори Э. Усмоновнинг самарали фаолияти туфайли 2019 йилдан буён маҳаллада жиноятчилик аломатлари кузатилмади. Ҳа, ҳоким ёрдамчисининг фаолияти, иш жозибаси кундан кунга қизиб бормоқда. Олдинда янги режалар. Кундан–кунга олиб борилаётган ишларнинг самараси маҳалладошларнинг аҳил-иноқ, осойишта ва янада яхши яшашлари учун асос бўлиши билан бирга маҳалла инфуратузилмасининг тубдан ижобий томонга ўзгариб бормоқда. Демак бу тизим ўзини оқламоқда.

М.Рустамов.

Улашинг: