Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Касаба уюшмаси— Ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ҳимоя етакчиси

    Бу ҳақда Таълим ва фан ходимлари туман бўлинмаси Кенгаш раиси Акбарали шундай ҳикоя қилади:     -Кенгашимиз негизида 105 та ташкилот бўлиб, 6261 нафар касаба уюшма аъзоларини ўзида мужассам этган. 2022 йил-“Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” дастури юзасидан чора-тадбирлар белгиланиб, барча ташкилот ва муассасаларга амалга ошириладиган ишлар бўйича вазифалар белгилаб берилди ва ижроси юзасидан мунтазам ишлар олиб борилди. Ташкилотларда тузилган жамоа шартномаларининг ижтимоий таркибий қисми сезиларли даражада кучайтирилиши натижасида   шартномалари орқали қўшимча имтиёзлар олаётган ходимлар ҳамда оилаларнинг сони ва қўшимча имтиёзлар бериш учун сарфланаётган маблағ микдори йилдан-йилга ортиб бормокда. Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Избоскан туман кенгаши тасарруфидаги ташкилот ва муассасаларда жамоа шартномалари ва келишувлари орқали йил дастурига киритилган тадбирларнинг бажарилиши бўйича ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ижтимоий шериклик орқали фуқароларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш борасида кўмаклар берилди. Жорий йилнинг 9 ойи давомида туман бўлинмаси кенгаши тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан меҳнаткашларнинг 126 та, шундан   95 таси ёзма , 31 таси оғзаки мурожаати кўриб чикилди,   шундан 102 таси қаноатлантирилди, 24 тасига тушунтиришлар берилди. Ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўймаслик борасида иш берувчи ва бошланғич ташкилот касаба уюшма қўмитаси раисларига амалий ёрдамлар кўрсатиб келинмоқда. Ходимларни ижтимоий -иқтисодий томондан ҳимоя қилиш билан бир қаторда ҳуқуқий ҳимояси доирасида ҳам кенг кўламли ишлар амалга ошириб келинмоқда.   Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси ҳузуридаги кенгайтирилган онлайн (ZOOM орқали) йиғилишининг 2-сонли Баёнидаги топшириқларнинг ижросини бажариш бўйича ташкилот раҳбарларига, ташкилот ва муассасаларда халқ таълими ходимларининг хизмат мажбурияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб қилмаслик бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Туманда касаба уюшма ташкилотлари томонидан «Меҳнат соҳасидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар» мавзусида   давра суҳбатлари ва “Касаба уюшма фаолиятини Устав талаблари асосида йўлга қўйилиши” бўйича касаба уюшма фаолларига ўқув семинарлари ўтказилди. Ходимлар меҳнатини муҳофаза қилишда асосий эътибор иш жараёнидаги бахтсиз ҳодисалар, касб касалликларининг олдини олишга ва ходимларнинг ишлашлари учун хавфсиз меҳнат шароити яратишга қаратилмокда. Тизимда ташкил этилаётган маданий-маърифий, спорт ишларининг асосини ходимларнинг ижтимоий ҳимояга мухтож тоифаларини қўллаб-қувватлаш, маданий-маърифий тадбирлар, кўрик-танловлар ташкил этиш орқали касаба уюшмалари аъзоларининг маънавиятини юксалтириш, спортнинг оммавийлигини таъминлаш ва ички ва ташқи туризмни ривожлантиришга кўмаклашиш ташкил килинмокда. Бугунги кунда мамлакатимизда туризм соҳасини янада ривожлантириш муҳим аҳамият касб этмоқда. Шунинг билан бирга туризм иқтисодиётнинг истиқболли соҳаларидан бўлиб, туризмни ривожлантириш, туристик хизматлар кўрсатиш сифатини замон талабларига мос равишда ташкил этишда касаба уюшмалари фаол иштирок этмоқдалар.Ушбу йўналишдаги ишларда   касаба уюшмасининг   фаоллигини ошириш мақсадида туман бўлинмаси кенгаши ва унинг негизидаги ташкилотларда муайян ишлар амалга оширилди. Жумладан, Хоразм вилоятига   ходимларнинг туристик, Хонабод шаҳрига фахрий устозлар, Андижон вилоятининг Боғишамол дам олиш масканига, Наманган вилоятининг “Чадак” ва “Чуст” дам олиш масканларига ходимларнинг саёҳатлари уюштирилди . Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим- тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора- тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6108 сон фармонининг 9- бандига асосан ижтимоий суғурта ва касаба уюшма маблағлари ҳисобидан умумий ўрта таълим мактабларининг   рейтингда биринчи бешта ўринларни эгаллаган таълим муассасалари ўқитувчиларни, услубчи ҳамда мактаб директорлари фаолияти давомида эришган ютуқларининг   рағбати сифатида санаторий-курортлар бошқармаси тизимидаги санаторийларда 27 нафари бепул, 119 нафари имтиёзли сиҳатгох йўлланмаси билан   таъминланди . Фарзандларимизнинг ёзги соғломлаштириш ишларини ташкил этиш мақсадида таълим муассасаларда ишлаётган ходимларнинг 110 нафар фарзандларига туманимизда фаолият кўрсатаётган “Машъал” оромгохига йўлланмалар олишга амалий ёрдам берилди. Ватан ҳимоячилари куни, «Наврўз» умумхалк байрами, Хотин-кизлар куни, Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан муассасаларда меҳнат қилаётган хотин-кизлар, боқувчисини йуқотган, ногирон, эхтиёжманд оилалар вакиллари, уруш ва меҳнат фахрийлари,   байналмилалчилар касаба уюшмалари томонидан уйларига бориб хабар олинди. 2022 йил 25 август куни   педагог-ходимларининг “Устозлар миллий Форуми” ҳамда 2022йил 23 августь куни «Мактабгача таълим сифати: жорий ҳолат ва истиқболдаги вазифалар» мавзусида анъанавий август конференцияси бўлиб ўтди Тадбир сўнгида туман ҳокими иштирокида туман бўлинмаси кенгаши томонидан конференция иштирокчилари тақдирландилар. Мамлакатимизда инсон манфаатлари йўлида амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий , маънавий – маърифий ислоҳатлар, демократик давлат ва фуқаролик жамиятини қуриш, Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш йўлида олиб борилаётган саъй–ҳаракатлар тўғрисидаги ҳаққоний ахборотларнинг касаба уюшма аъзоларига етказишда муҳим аҳамиятга эга бўлган босма нашрларнинг ҳар бир бошланғич ташкилотларга етиб боришини ҳамда бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларида республика босма нашрларига 2022 йил учун обунани ташкил этиш мақсадида “ Ишонч” ва   “Ишонч доверия” рўзномаларига обуна ташкил этилмоқда. Туман бўлинмаси кенгаши комиссияси томонидан туманда хотин-қизларни ҳар томонлама муҳофазалаш ҳамда хотин-қизлар фаолиятларини қўллаб-қувватлашга доир қабул қилинган Қонунлар, Президент Фармонлари, Хукумат қарорлари ва бошқа меъёрий ҳужжатларнинг ижросини таъминлашга қаратилган ишлар давом эттирилмоқда. Таълим муассасаларида ўзларининг педагогик маҳоратлари ва илғор иш тажрибалари билан бошқаларга ўрнак бўлаётган устоз ва мураббийлар республикамизда нишонланаётган байрамлар ва касб байрами муносабати билан моддий ва маънавий рағбатлантириб келинмоқда, таълим соҳасида ишлаган, унинг ривожланишига катта ҳисса қўшган ва ҳозирда нафақада бўлган фахрийлар, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож онахонлар ва отахонлар ҳолидан хабар олиш каби байрам тадбирлари ташкил этилди. Таълим ва фан   ходимлари касаба уюшмаси Избоскан туман бўлинмаси кенгаши томонидан   байрамлар муносабати билан таълим ходимлари ўртасида дўстлик ва меҳр-оқибат, ходимларга соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда касаба уюшмасига бўлган эътиборни кучайтириш мақсадида “Касаба уюшмаси соврини учун»   спорт мусобақалари ташкил этиб келинмоқда. Мухтасар қилиб айтганда кенгаш бундан буён ҳам ходимларни ижтимоий-иқтисодий ҳимоясини таъминлашда, уларнинг меҳнат шароитларини яхшилашда, саломатликларини сақлашда ва бошқа қатор вазифаларни амалга оширишда собитқадамлик билан фаолият олиб боради.

Суратларда: Нуронийларимиз доимо касаба уюшмалари эътиборида.

 

Улашинг: