15 октябрь-Бутунжаҳон қишлоқ аёллари куни
ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШНИНГ АМАЛИЙ УСУЛИ
Назирахон ҚОБУЛОВА, Избоскан туман ҳокими ўринбосари,
оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи
Маълумки, Бутунжаҳон қишлоқ хотин-қизлар кунини ўтказиш ғояси 1995 йилда Пекиндаги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Хотин-қизлар конференциясида илгари сурилган. Унга кўра, бу кун қишлоқ аёлларининг кўп қиррали ролини жамоатчилик томонидан эътироф этиш ва қўллаб-қувватлашнинг амалий усули сифатида кўрилди. Натижада Бутунжаҳон қишлоқ аёллари куни ҳар йили 15 октябрда нишонланиши тўғрисида қарор қабул қилинди. 2007 йилда бу байрам Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеяси томонидан расман тасдиқланган бўлиб, унинг 2007 йил 18 декабрдаги резолюциясида «қишлоқ аёлларининг, шу жумладан, маҳаллий халқларга мансуб аёлларнинг муҳим роли ва уларнинг жамият ривожланишини тезлаштириш, шу жумладан, қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ жойлари, озиқ-овқат хавфсизлигини яхшилаш ва қишлоқ қашшоқлигини йўқ қилишдаги ҳиссаси» эътироф этилди. Зеро, дунё аҳолисининг 25 фоиздан ортиғи қишлоқ ва шаҳарларда яшовчи аёллардир. Байрамнинг мақсади жамият эътиборини мана шу қатламнинг муаммоларига, қишлоқ хўжалигидаги фаолиятининг қийматига жалб қилиш, уларнинг тиббиёт, таълим соҳасидаги хизматлардан тўлақонли фойдалана олиши учун имкониятларни яратиш ва кенгайтириш, уларга янги қишлоқ хўжалиги ва саноат технологияларидан фойдаланиш имкониятини беришдир. Улар озиқ-овқат, уй ҳайвонларидан олинадиган хомашё билан боғлиқ кийим-кечак маҳсулотларини ишлаб чиқаришда, умуман, қишлоқ ҳаётида етакчи ўрин тутади. Бундан ташқари, улар болаларга, кексаларга ва оиланинг бемор аъзосига ғамхўрлик қилиш ишларининг катта қисмини ҳам ўз зиммасига олади. Дунёдаги энг камбағал одамларнинг 76 фоизи қишлоқларда яшайди, деб ҳисобласангиз, қишлоқ аёлларининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнида иштирокини таъминлаш бутун дунёда очлик ва қашшоқликни камайтиришга ёрдам беради.
Республикамизда ҳам Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 15 октябрь санасини “Халқаро қишлоқ аёллари куни“ сифатида кенг нишонлаш тўғрисидаги таклифи маъқулланди. Шу билан бирга, Ҳукумат томонидан агросаноат йўналишидаги вазирлик ва идоралар, шу жумладан,“Ўздавкарантин“ инспекцияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига жорий йилнинг 15 октябр куни ушбу кунга бағишланган мазмунли тадбирлар ташкил этиш топширилди. Таъкидлаш жоизки, ушбу иш республикамизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий-сиёсий ва ишлаб чиқаришдаги улушини ошириш, улар учун муносиб меҳнат ва яшаш шароитларини яратиш мақсадида амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар натижаларидан биридир. Мамлакатимизда ҳар йили мазкур санага алоҳида эътибор қаратилиб, қишлоқ ҳудудларида истиқомат қилувчи хотин-қизларнинг муаммоларига эътибор қаратишга, хусусан, уларнинг таълим олиши, меҳнат қилиши, фаровон турмуш кечириши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, зўравонлик ва тазйиқдан ҳимоялаш, гендер тенгликни таъминлашга чақирилади. Ҳар йили шу кун муносабати билан туман ҳокимлиги гуруҳи маҳаллаларда, ташкилот ва муассасаларда бўлишиб, қишлоқларимиз аёлларининг турмуш тарзини янада яхшилаш, уларнинг оила ва жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш, муносиб иш ўринлари яратиш, хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликка йўл қўймаслик борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишадилар, зарур ёрдамларни ташкиллаштирадилар. Илғор хотин-қизлар тақдирланадилар. Бугунги кунда туманмиздаги кўплаб хотин-қизларимиз туурли соҳаларда меҳнат қилишиб, жамиятимиз тараққиётига ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар. Илғор хотин-қизларимиз ўз ишлари, тадбиркорликлари, ҳаётда тутган ўрни, оиласи ва фарзандлар тарбияси билан барчага ўрнак кўрсатмоқдалари, биз улар билан фахрланамиз. Тиббиётда, туман халқ таълими, мактабгача таълим тизимида уларнинг ўз ўрни бор. Мен имкониятдан фойдаланиб, қишлоқ ҳудудларида истиқомат қилувчи аёлларининг муаммоларига эътибор қаратишга, хусусан, уларнинг таълим олиши, меҳнат қилиши, фаровон турмуш кечириши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, зўравонлик ва тазйиқдан ҳимоялаш, гендер тенгликни таъминлашга чақирадиган мазкур кунда барча ҳотин-қизларимизга узоққ умр, соғлик-саломатлик, оилавий тотувлик, бахт-саодат, келгусми ишларида чексиз омадлар тилайман. .