Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

ДЕПУТАТ БИЛАН МУЛОҚОТЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Наврўзбек ЮСУПОВнинг туманимиз аҳли билан мулоқоти давом этмоқда. Тадбир давомида депутат сайловчиларнинг қизиқтирган саволларига ҳам батафсил жавоб бермоқда.

Депутатимиз халқ вакили сифатида Избоскан тумани халқ таълими бўлимига қарашли 46-умумий ўрта таълим мактабида ўқувчиларга таълим муассасаси томонидан берилаётган таълим сифати ҳамда яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб чиқди ҳамда педагогик жамоа ҳамда ўқувчилар билан суҳбатда бўлди.  

Учрашув давомида мамлакатда амалга оширилаётган Конституциявий ислоҳотлар ҳақида ҳамда  ёшларга оид сиёсатининг мазмун моҳияти ва бу борада амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан тушунчалар бериб ўтилди.  

Шунингдек, депутатимиз туман аҳолисига кўрсатилаётган тиббий ҳизмат холатлари билан яқиндан танишиб чиқиш учун туман ҳудудидаги «Янги замон оилавий шифокор пункти», «Қўғай оилавий шифокор пункти», Мангуберди МФЙ Чорвадор кўчасида ташкил этилган маҳалла тиббиёт пункти фаолияти билан яқиндан танишди. Танишиш давомида фуқаролар билан юзма юз мулоқот ўтказилди.

Суҳбат давомида фуқаролар ўзларига кўрсатилаётган тиббий хизматдан миннатдорлигини ва шифокорлар яхши хизмат қилаётганлигини билдирдилар.   Тиббиёт ходимларига яратилиб берилган шарт-шароитлар ўрганилганда пунктлар бинолари таъмир талаб эканлиги ва тиббий асбоб-ускуналар маънан эскиргани ва биноларни қайта қуришга амалий кўмак керак эканлиги билдирилди. Мулоқот якунида «Янги замон оилавий шифокор пункти»да мавжуд муаммолар юзасидан мутасаддиларга қўшимча тавсиялар берилди.  

М. Мирзаабдуллаев.  

Улашинг: