Президентимиз бу йилги Янги Ўзбекистонни «ижтимоий давлат» тамойили асосида қуриш мақсад қилинганлигини ва бу мақсад Бош қомусимиз бўлган Конституциямизда мустаҳкам муҳрлаб қўйилаётганлигини бу йилги Мурожаатномасида таъкидлаб ўтди. Айниқса, ушбу мақсадни амлага ошириш учун халқимизда барча иконият ва салоҳият мавжудлигини айтар экан Янги Ўзбекистон учун энг катта инвестиция бўлган таълимни қўллаб-қувватлашга эътибор қаратгани бизни, шу соҳа ходимларини чексиз қувонтирди. Зеро, бугун таълимнинг қайсидир бўғини оиласига дахлдор бўлмаган бирор бир хонадон йўқки, ҳар бир оилада кимнингдир фарзанди, невараси, ака-укаси таълимнинг қайсидир босқичида таҳсил олиб келади ёки ўша оилани бирор аъзоси таълим тизимида меҳнат қилади. Таълим сифатига эътибор ва ўқитувчи нуфузини кўтариш олдинги йиллардан бошлангани барчамизга маълум. Мактабларда таълим сифати ҳамда жамиятда ўқитувчи касбининг нуфузини ошириш, муаллимларнинг шароитларини яхшилаш 2023 йилдаги энг асосий вазифаларимиздан бири этиб белгиланиши, 2023 йилга «Инсонга эътибор ва сифатли таълим» йили деб ном берилиши ана шу ғамхўрлик ва эътиборнинг изчил давоми, Ўзбекистонда олиб борилаётган давлат сиёсатининг марказида инсон ва унинг манфаатлари муҳим рол ўйнайди, қолаверса, таълимни янада ривожлантириб замонавий билим ва малакали кадрлар келажагини юқори поғоналарга олиб чиқиш бўлди, десам муболаға бўлмайди.
Бошланғич синф ўқувчилари учун яратилаётган қулайликларни ҳам қувончли. Уларни келажакда бепул тушлик ташкил этилиши-ю, дарсликларининг хажми қисқартирилиши келажакда ёшларимизга жуда катта умид боғлаётганлигига яққол мисол бўла олади. Мактаб даврида ёшларимиз нафақат билим олишлари, балки ҳунарли бўлишлари ва камида 2 та чет тилларида гаплаша олишлари кераклигини алоҳида таъкидлаб ўтилганлиги биз хорижий тиллар фани ўқитувчилари зиммасига шарафли ва маъсулиятли вазифа қўймоқда. Демакки ҳар бир хорижий тил ўқитувчиси ўз устида тинмай ишлаб, билимини ошириб, замон талабларига жавоб берадиган даражада бўлиши даркор.
Чет тилларини ўқитилиш мактабнинг 1-синфидан йўлга қўйилганлиги кўзланган мақсадга эришишда бош омил бўлиши ғар биримизга аён.Шунинг учун таълим жараёнининг қизиқарли, содда ва тушунарли бўлишига эътибор беришимиз лозим. Бошланғич синфларда расмларни фарқлаш учун “ Сиз кимни кўряпсиз? ” ,“У ким бу нима?” усуллари ҳозирги кунда дарс жараёнида жуда қизиқарли усуллар сифатида қўлланиляпти. Бундан ташқари ақлий ҳужум, карточкалар билан ишлаш, тасвирий ифода ва харакат орқали фикрни ифодалаш каби қатор янги бўлган усуллар ижобий самарасини бермоқда.
Айни вақтга келиб юқори синфларда дарсларни қизиқарли олиб бориш барча ўқитувчилар учун жуда катта маҳорат талаб этаркан, уларга ҳам мактабимиз жамоаси билан янги қизиқарли усуллар ўйлаб топилиб, синов дарслар олиб борилмоқда. Бу каби янгича усуллардан фойдалана олишлик ва уларнинг самарасини кўрсатиш, бугунги кунда биз устозларга яратилаётган шарт-шароитларнинг самараси деб биламан. Мактаб дарсликлари ҳам тубдан янгича кўринишга олиб келиндики, ҳар бир синфда ўқувчи китоби ва ўқув китобида мавзулар долзарблиги билан тақсинга лойиқ бўлмоқда.
Ёшларимизнинг чуқур билим олишлиги учун чет эл тажрибалари ўрганилиб, керакли мутахассислар тажрибалари ўрганиляпти. Ҳар хил дарс ўтиш тренинглари ташкиллаштириляпти. Бундан кутилаётган аниқ натижалар эса, ёш кадрларнинг келажагини таъминлаш ва ўз соҳасининг етук кадри этиб тарбиялашдан иборат. Бундай шароитларга «лаббай» деб жавоб берган ҳолда эртанги кун эгаларига сифатли таълим бериш шараф деб биламан. Ҳар кунги дарсимиз ўтилган дарслардан фарқли бўлиши учун янги таълимда янги усуллар яратишга ҳараат қилмоқдаманки, келажакда бу усуллар барча чет тили фани ўқитувчилари учун фойдали бўлишига ишонаман.
Булардан бири «Нарвон» усули бўлиб, бу усулда ҳар бир мавзу бўйича ўқитувчи ўзи танлов қилади. Мавзулар қадам ва бақадам юқорилаб боради. 1- қадам оддий саволлар ёки сўзлар билан ишлаш жараёни бўлса, нарвоннинг кейинги поғоналарига ўтган сари, саволлар мураккаблашиб бориши билан ва жавоб беришда ақлий билимни, изланишни ишга солишга ундайди.
Мен ёш авлодга ўз билим ва тажрибаларимни беришдан чарчамай хизмат қилишликни Ватаним ва келажак авлод олдида ўз шарафли бурчим деб биламан. Таълим тизимидаги янги дастур эса ютуқларимизда дастуриламал бўлади.
Иродахон Ахмедова,
Андижон вилояти, Пахтаобод тумани халқ таълими бўлими
34- мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси