Ҳозирги кунда бу ҳақда гапирсангиз ҳамманинг оғзидан бир ҳилда гап чиқади: «Ахир тоза ичимлик суви қувурлари кўмилиб, сув келиш арафасида-ю?»
Тўғри, лекин бу сув қурғурларида тоза сув қачон келар экан деб, майгирликларнинг кўзлари тўрт бўляпти-ю!
Солбоши маҳалла фуқаролар йиғини раиси Майрамхон Бобоназаровага дуч келдигу, унинг саволларини газета саҳифаларига олиб чиқишдан ўзга чора қолмади:
-Тўрт ойдан буён суюлтирилган газ келгани йўқ. Янги газ балон берамиз деган мутасаддиларнинг қорасини топиб бўлмайди. Электрсетдагилар ваъда беравериб уста бўлиб кетишган. Лоақал симларни ҳам алмаштириб беришга бошлари оғриб кетади. Тоза сувнику айтмай қўя қолай. Ҳаммамиз ариқ ва качалка сувига ўрганиб бўлдик. Одамларга нима деб жавоб бераман? Мен ҳам ваъдабозларга қўшилиб ваъдавоз бўлиб боряпманку? Нима қилай?
Бу каби саволларга афсуски Салоҳиддин Исмоилов раис бўлиб сайланган Барҳаёт маҳала фуқаролар йиғинида ҳам жавоб беролмадик. Эҳимол бу саволларга газчилар, нурчилар, сувчилар жавоб беришар?