Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Йигитлар билан йигитларча суҳбат

Туман ҳокими ташаббуси билан иш бошлаган «Оталар дорилфунуни» вилоятда, балки республикада ҳам ягонадир

Авваллари “Қизлар дорилфунуни” бор эди. Унда қизлар оила қуришга тайёрланарди. Ушбу дорилфунунда эса 12 нафар кўпни кўрган, ҳаётий тажрибаси, оилапарварлиги билан ибратли бўлган диний уламолар, меҳнат фахрийлари энди оила қуриш ниятида турган йигитларга сабоқ берадилар.
Оилавий ажримлар камаймаётган ҳозирги кунда уларнинг пурмаъно насиҳатлари, ибратли ҳаёт йўллари ёшлар учун ўта муҳим.
Янги оила қураётган йигит ўзига савол берсин. Мен оила қуришга тайёрманми? Ҳаёт, турмуш қийинчилик­лари, муаммоларини еча оламанми?
Аксарият тезда ажралаётган оилаларда бунга ижобий жавоб топилмаяпти. Демак бу муаммога ҳам жавоб изламоқ керак.
Дорилфунуннинг дастлабки машғулотида икки юзга яқин оила қуриш арафасида турган йигитлар қатнашдилар. “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раҳбари Абдурахим Холжўраев, туман бош имом хатиби Салимжон Юнусов, “Пахтакор” газетаси муҳаррири Абдулғани Даминов, пенсия жамғармаси туман бўлими раҳбари Козимжон Турғуновлар йигитларнинг бурч, мажбуриятлари, ҳаётида учрайдиган муаммолар ечими борасида сўз юритдилар. Йигитларнинг саволларига жавоб бердилар.
Оила бамисоли таянч ўқи. Ана шу ўқ атрофида бахтиёр оилалар кўп бўлмоғи лозим. Зеро тинч, фаровон ҳаётга ана шундай оилалар ярашади.

Р. МАҲМУДОВ

Улашинг: