Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

ЁЗ-ЎТАДИ СОЗ

18-умумтаълим мактаби ўқувчиларини ёз таътиллари даврида дам олишларини мароқли ўтказишни таъминлаш учун мактаб педагогик жамоаси сидқидилдан тайёргарлик кўрмоқда. Келажагимиз ворисларини туманимиздаги «Машъал» болалар дам оиш оромгаҳида ҳордиқ чиқаришлари учун фермерлар, ота-оналар ва тадбиркорлар ҳомийлик қилмоқдалар.
Мактабда инглиз, она тили ва адабиёти, спорт тўгараклари ташкил этилиб, мунтазам фаолият кўрсатиши таъминланмоқда. Ёш спортчилар ўртасида спортнинг бокс, футбол турлари бўйича мусобақалар ташкил этилиб, ғолиблар рағбатлантирилиб борилмоқда. «Беш ташаббус» доирасидаги чеварчилик, тикувчилик, тўқувчилик, компьютер саводхонлиги турлари доим ўқувчилар билан гавжум.


Яқинда маҳалла ёшлари ўртасида ўтказилаётган «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасидаги стол тенниси бўйича беллашувларда 10-«А» ўқувчиси Сарвиноз Омонбоева ғолиб бўлиб, мусобақанинг республика босқичига йўлланмани нақд қилди. Ҳозирда тенгдошларига стол тенниси сирларини ўргатмоқда.
Хуллас мактабимизда болаларнинг ёзги таътилларини соз ва мароқли ўтказишлари учун шароитлар бисёр.
Нигора Мелибоева,
шу мактаб ўқитувчиси.

Улашинг: