Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

МАТБУОТ ВА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ХОДИМЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИЛАР

МАТБУОТ ВА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ХОДИМЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИЛАР

Избоскан тумани мажлислар залида туман ҳокими Серобидин Исмоилов, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Муроджон Болтаев, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Хожиакбар Умаровлар 27-июнь “Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни” муносабати билан туманда яшаб, ижод қилаётган, «Пахтакор» газетасида ишлаган фахрий журналистлар ҳамда фаолият юритаётган таҳририят жамоасини қўшалоқ байрамлари билан қутладилар.

Маънавият ва маърифатга, дунёвий илм, тарихий билимлар, буюк инсонлар, юртга меҳнати синган кишилар қадр-қимматини улуғлаётган, Избоскан ва унинг халқига беминнат хизмат қилаётган, туман иқтисодиётининг ривожланишига, туман халқининг турмуш фаровонлиги юксалиши йўлида меҳнат қилаётган туман ҳокими С. Исмоилов журналистларнинг фаолиятларига ҳам юксак баҳо берди. Тадбирда иштирокчиларининг ҳар бирига ҳокимликнинг қимматбаҳо совғаларини топширдилар.

\

Улашинг: