Бу сўзсиз туманимиз ривожининг омилидир, —дейди туман молия бўлими мудири Улуғбек Тўрақулов махсус мухбиримиз М. Мирзаабдуллаев саволларига жавоб берар экан.
–Давлатимиз раҳбари томонидан 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган 5 та устувор вазифалар ижроси борасида амалга оширилган чора-тадбирлар туманимизда иқтисодиётнинг ўсишини таъминланмоқда. Бунинг натижасида Давлат бюджети даромадлари қисми бўйича режалаштирилган тушумлар ортиғи билан бажарилиб, бюджет ҳаражатларини, жумладан, Давлат Дастурларини ўз вақтида молиялаштиришга эришилди.
–Йилимизнинг иккинчи чораги учун белгиланган даромадлар режаси кўрсаткичлари қандай бўлди?
–Туманнинг амалдаги йилимизнинг иккинчи чораги учун белгиланган даромадлар режаси 8 млрд. 534 млн. сўм бўлиб, амалда 11 млрд. 611 млн. сўм кўрсаткичга эришилди ёки режа 136 фоизга бажарилди. Туман маҳаллий бюджети даромадлари ўтган 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 5 млрд. 930 млн.сўмга ёки 204 фоизга ошириб бажарилди.
–Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 29 июндаги “Маҳаллий бюджетларнинг даромадлар базасини кенгайтириш захираларини аниқлаш ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 445-қарори талаблари асосида қандай ишлар ташкил қилинди?
–Туман маҳаллий бюджети даромадлари базасини кенгайтириб бориш ҳамда сўзсиз даромадлар режа кўрсаткичларини тўлиқ бажарилиши юзасидан якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда жисмоний шахслар ер ва мол-мулк солиғи тўловчилар тўлиқ хатловдан ўтказиб борилмоқда. Ўтказилган хатлов натижалари бўйича жорий йил иккинчи чоракда жами 282 млн.сўм қўшимча даромад захиралари аниқланди.
Жумладан:
-Жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиғи тўловчиларни тўлиқ қамраб олиш ва тушумлар тушушини таъминлаш бўйича 22 млн.сўм;
-Якка тартибдаги тадбиркорлардан олинадиган қатъий белгиланган солиқ тушумларининг тўлиқ тушушини таъминлаш бўйича 164 млн.сўм;
-Бозорлар ва савдо комплексларида бир марталик йиғимлар, ижара ва бошқа тўловлар бўйича 15 млн.сўм;
-Умумовқатланиш корхоналарда ишловчи ходимларни даромад солиғи тўланиши бўйича 81 млн.сўм аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида”ги ПҚ-4086-сонли қарорига асосан солиқ консепциясига киритилган ўзгаришлар бўйича жорий йилда туман маҳаллий бюджетига жами 3 млрд. 78 млн.сўм қўшимча даромадлар ундирилиши кутилмоқда.
Жорий йил иккинчи чоракда туман маҳаллий бюджет даромадларига қўшимча захира маблағларини аниқлаш ҳамда бюджетга ундирилиши юзасидан қуйидагича ишлар амалга оширилди:
-юридик шахслар томонидан фойдаланилмаётган объектлардан ер ва мол-мулк солиғи тўловларини оширилган ставкаларда тўланашини жорий этилиши натижасида бюджетга 213 млн.сўм,
-товар обороти 100 млн.сўмдан ортган якка тартибдаги тадбиркорлардан ягона солиқ тўловини ундирилиши натижасида бюджетга 49 млн.сўм,
-жисмоний шахслардан ундириладиган декларация солиғи бўйича бюджетга 184 млн.сўм қўшимча даромад ундирилди.
–Пойтуғ шаҳримиз қиёфаси кун сайин ўзгариб бормоқда…
–Ҳа, туман ҳокимининг Пойтуғ шаҳри қиёфасини тубдан ўзгартириш масаласидаги ташаббуслари ва саъй-ҳаракатлари беқиёс бўлмоқда. Масалан туманимиз марказига олиб келувчи асосий йўл ҳисобланувчи Пойтуғ-Куйганёр йўналишида йўл четлари ободонлаштирилиб, гуллар ўтқазилмоқда. Тунги ёритиш чироқлари замонавий ва тежамкор лампаларга ўзгартирилди. Марказдаги асосий кўчаларда манзарали дарахтлар, гулзорлар ташкил этилди. Тунги безакли ёритиш чироқлари ўрнатилди. Бу ишларни амалга ошириш умумий қиймати 2 млрд 907 млн.сўмни ташкил этгани ҳолда маҳаллий бюджетда шаклланган қўшимча манбалар ҳисобидан 1 млрд 145 млн.сўм миқдорида маблағлар ажратилди.
Бундан ташқари, жорий йил маҳаллий бюджет маблағлари хисобидан 4 та умумтаълим мактаби, 5 та мактабгача таълим муассасалари ҳамда тиббиёт поликлиникасининг иситиш тизими ҳамда қозонхона ўрнатиш ишлари учун 1 млрд. 445 млн.сўм миқдорида маблағлар ажратилди.
–«Обод қишлоқ» Давлат дастури ҳамда тўловлар ва харажатлар ҳақида ҳам айтиб ўтсангиз?
–Туманимиздаги Наврўзобод, Гудур ҳамда Элатан маҳалла фуқаролар йиғинлари 2019 йилги «Обод қишлоқ» дастурига киритилган бўлиб, мазкур маҳалла фуқаролар йиғинлари ўрамидаги кўчаларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, йўл четларига пиёдалар йўлаклари, бордюрлар, гулзорлар ташкил этиш учун 1 млрд 150 млн.сўмлик лойиҳалар амалга оширилаётган бўлиб, қўшимча манбалар ҳисобидан 40 млн.сўм миқдорида маблағлар ажратилди.
Туманда жорий йилнинг ярим йиллиги давомида маҳаллий бюджет маблағлари билан таъминланувчи бюджет ташкилотлари томонидан жами иш хақи ва унга тенглаштирилган тўловлари учун 69 млрд 394 млн.сўм, ягона ижтимоий тўловлар учун 17 млрд 405 млн.сўм, 4-гуруҳ харажатлари учун 7 млрд 760 млн.сўм маблағлар касса харажатига чиқарилди. Бундан кейин ҳам бюджет интизомига риоя қилинишини таъминлаймиз.
–Мазмунли суҳбатингиз учун ташаккур.