Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Бугун барча бахтли яшашга ҳақли

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев бош­чилигида олиб борилаётган ислоҳот изчиллигини таъминлаш борасида жойларда мулоқотлар бўлиб ўтмоқда. Ўзини ўзи бошқариш органлари ва корхона, ташкилот раҳбарлари иштирокида туман ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилиш ҳам ана шундай мулоқотларнинг бири бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзо­лари Толибжон Мадумаров, Шукуржон Маматқуловлар ўз сўзларида юртимизда барча соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар, қазиб олинаётган табиий газ ва ишлаб чиқарилаётган электр энергияси давлатимиз томонидан аҳолига арзон нархларда етказиб берилаётганлиги ҳақида сўз юритдилар. Шу билан бирга табиий газ, электр энергияси Марказий Осиё давлатлари орасида Ўзбекистонда арзон эканлиги туфайли ҳамда юртимизда иш олиб бораётган инвес­торлар ҳам жаҳон миқёсида нархларни қабул қилишлари ҳақида тўхталиб ўтдилар.
Йиғилиш иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоб олдилар.

***

Энг катта бахтимиз юртимизда тинч­лик, осудалик бор. Шукроналик билан яшаётган юртдошларимиз она Ватани тараққиётига ўзларининг ҳалол меҳнатлари билан ҳисса қўшмоқдалар.
Журналистларимиз маҳаллаларда юртдошларимиз билан суҳбатда бўлдилар.
Яккатутнинг Тошлоқ маҳалла аҳли билан суҳбатда маълум бўлдики улар ҳудуддаги 40-мактаб таъмиридан хурсандлар. Фақат қурувчи ғайрат қилмаса янги ўқув йилига ишлар битмай қолиши мумкин.
Маҳалла фуқаролар йиғини биноси тадбиркорлик йўналишида ёки боғча йўналишида ишлатилса маҳалла маъмурияти учун гузарда яхши бино бор. Бу ҳам маҳалла аҳли билан суҳбатда билдирилди.
Жонобод маҳалла фуқаролар йиғинидаги учрашувда туман фуқароларнинг ўзини ўзи бош­қариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Қобилжон Бўстонов бозор иқтисоди механизми ҳаётимизда қанчалик кириб келаётгани, аҳоли фаровонлиги йўлида давлатимиз томонидан олиб борилаётган ишлар, қўшни давлатлардаги нарх-наволар ҳақида сўз юритди.
Бугун қишлоқларимизда замонавий андозадаги уй-жойлар кўпайиб бормоқда. Ҳар икки оиланинг бирида автомашина. Халқимиз янада фаровон яшашга интиляпти. Бунга эса эртанги кунга интилиб яшаш, ҳалол меҳнат билан эришилади.

М. РУСТАМОВ

Улашинг: