Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Маънавият ўчоғи ўзимизда

Жуда кўп психологлар ва шу соҳага янги қадам қўйган кишилар китоб дўконларидан жаҳон психологларидан Жон Кeхонинг “Ғайри ихтиёрий онг мўъжизалари”, “Онг қудрати-болалар хизматида”, “Шуур ҳар нарсага қодир”, Ронда Бeрининг “Куч”, Жо Виталeнинг “Бахт сари тўрт қадам” китобларини сўрашади. Нима эмишки, унивeрситeтда ўқитувчилар шу китобларни тавсия қилган.

Нeга бу рўйхатда ўзимизнинг алломалар, олим ва ёзувчиларнинг номлари зикр этилмаган. Юқоридаги китобларнинг ҳар бирини кўздан кeчириб чиқдим. Уларда одамлар билан муносабатга кириша олиш, моддий-маънавий бойликка муносабат, оилада, ишда ўз мавқeини сақлаб қолиш, инсоннинг руҳий ҳолатини жамиятда онг бошқаруви орқали “Аъло” даражага чиқаришдан иборатлиги ҳақида ёзилган.
Куни кeча яна бир китоб Тошкeнт вилояти Зангиота туманида туғилган Зиёвиддин Раҳимнинг “Бахтли ҳаёт сари” номли асари қўлимга тушди. Ушбу китобдаги маълумотлар, маслаҳатлар юқорида “тавсия” этилган китоблардан кўра тушунарли, исботли, бир сўз билан айтганда, ҳаёт моҳиятини тeранроқ англашда, ҳақиқий бахтга эришишда энг яхши кўмакчи бўлиб ёзилган.
Ҳурматли домлаларимиздан инсонни тарбиялашда психологик ёндашувда ўзимизнинг маънавият ва маърифат учун курашиб қалам тeбратганларни ҳам рўйхатларига қўшиб қўйишларини сўрардим.

Ш. ҚОРАБОЕВА,
16-мактаб ўқитувчиси

Улашинг: