Маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ўртасида “Шеърхонлик танлови” бўлиб ўтмоқда.
Яқинда ушбу танловнинг туман босқичи бўлиб ўтди. Унда туманимиздаги 9 та қишлоқда ғолиб деб топилган маҳалла раислари иштирок этдилар. Улар биринчи турда ўзбек адабиёти намоёндаларининг ҳаёти ва ижодига боғлиқ саволларга жавоб бериб, уларнинг шеърларидан намуналар ўқидилар. Иккинчи турда эса эркин мавзуда ўзлари ёқтирган шоирлар ёки ўзлари битган шеърларни ифодали ўқишди.
Ғолибни аниқлаш ҳам ҳакамлар ҳайъатига осон бўлмади. Якунда биринчи ўринни Солбоши МФЙ раиси Майрамхон Бобоназарова, иккинчи ўринни Гудур МФЙ раиси Омадхон Мирзаева, учинчи ўринни Навжур МФЙ раиси Майрамхон Ҳайдарова эгаллади. Танлов якунига кўра Майрамхон Бобоназарова вилоят босқичига йўлланмани ўлга киритди.
Ғолибларга фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят Кенгаши раисининг диний-маърифий ишлар бўйича ўринбосари К. Шамшотов эсдалик совғаларини топширди.
М. РУСТАМОВ