Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Оналар дорилфунуни

Туман ҳокими ташаббуси билан “Оналар дорилфунуни” ташкил этилди. Дорилфунунни ташкил этишдан мақсад оилаларни мустаҳкамлаш, соғлом ва аҳил оилани барпо этиш, ажримларнинг олдини олишдан иборат.

Туман ҳокимлигининг мажлислар залида бўлиб ўтган биринчи машғулотда янги оила қуриш остонасида турган бўлажак келинлар, ёш келинчаклар, ибратли қайноналар, бўлажак қайноналар, МФЙ мутахассислари иштирок этдилар.
Туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Саидахон Абдусаломова дорилфунуннинг мақсад ва вазифалари, оилада аёлнинг ўрни ҳақида гапирди. Тиббиёт бирлашмаси бош акушер-гинекологи Малоҳат Сайфутдинова, туман бош отинойиси Санобархон Ашурова, ФҲДЁ бўлими мудири Ёрқиной Комилова ва бошқалар ҳам сўз олиб, соғлом оилани бунёд этиш, бўлғуси келинлар—қизларимизни соғлигига алоҳида эътибор бериш, қизлар одоби, ҳомиладорлик даври ҳақида қизиқарли маъруза қилдилар.
Машғулот қатнашчилари ўзларини қизиқтирган саволларига қониқарли жавоб олдилар. Қизларимиз касб ва умр йўлдоши танлашда адашмасалар ҳаётлари фаровон бўлишига амин бўлдилар.
Дорулфунун машғулотлари режа асосида мунтазам ўтказиб борилади.

О. ЙЎЛДОШЕВА,
“Оила” маркази туман бўлими раҳбари

Улашинг: