Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Кўнгилларни обод айлаган тадбирлар

Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги байрами олдидан 6-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида Республика маънавият ва маърифат маркази тарғибот гуруҳи аъзолари Феруза Акромова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, киноактёр Рихсивой Алиев, шоир Нусрат Абдусалом туманимиз ёшлари билан учрашдилар.

Тадбир давомида меҳмонлар ёшларга мустақиллигимизнинг қадри, давлатимиз равнақи йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида сўзлаб бердилар. Актёр Рихсивой Алиев ёшларга ўз ижоди, келажак режалари ҳақида тўхталиб ўтган бўлса, шоир Нусрат Абдусалом янги шеърларидан ўқиб берди.
Учрашув давомида ёшларимиз меҳмонлардан ўзларининг қизиқтирган саволларига тўла жавоб олдилар.
Бундай учрашувлар туманимизнинг бир қатор ташкилот, муассаса, маҳаллаларида ҳам бўлиб ўтди.

О. ПОЗИЛОВ,
туман маънавият ва маърифат ишлари бўлими бошлиғи

Улашинг: