Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Тадбиркор аҳолидан нақд пулни қабул қилишда онлайн назорат-касса машинасини қўллайди

2019 йилнинг 23 ноябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг «Онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизими қўлланилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 943-сонли қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, нақд пул тушумига эга тадбиркорлар аҳолидан накд пулни қабул қилишда Президентимизнинг 2019 йил 6 сентябрдаги «Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳисоб-китоблар тизимига замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш ҳамда ушбу соҳада жамоатчилик назоратини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони билан тасдиқланган графикда белгиланган муддатга қадар онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассадан фойдаланишга ихтиёрий, ушбу муддат тугагач мажбурий равишда ўтадилар.

Онлайн назорат-касса машиналари (НКМ) ва виртуал кассани қўллаш тизими савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасини янада эркинлаштириш, ҳисоб-китоблар тизимига замонавий ахборот технологияларини кенг жорий қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда ушбу соҳадаги пул айланмаси устидан жамоатчилик назоратини ўрнатишга ёрдам беради.

Қандай афзалликлари мавжуд?

* 2021 йил 1 январгача тадбркорлик субъектлари ҳар бир онлайн назорат-касса машиналарини харид қилиш, ўрнатиш билан боғлиқ харажатлар суммаларини (базавий ҳисоблаш 10 бараваридан ошмаган микдорда) кейинги солиқ тўлови ҳисобидан камайтириш ҳуқуқи берилади.

* тадбиркорлик субъектларига виртуал касса дастурий маҳсулотининг базавий қисми Давлат солиқ қўмитаси томонидан бепул берилади.

* онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассадан фойдаланилганда тадбиркорлик субъектларидан фискал хотирали назорат касса машиналарини ишлатиш мажбурияти бекор қилинади;

* кунлик ўртача накд пул тушуми микдоридан қатъи назар накд пулни банк кассаларига инкассация хизматлари орқали ўзлари белгилаган даврларда ёки мустақил равишда топшириш ҳуқуқига эга бўладилар;

* кассир-операциячи томонидан назорат-касса дафтарини юритиш бекор қилинади;

* иш куни охирида ҳар бир назорат-касса машинаси бўйича кунлик ҳисоботни (2-отчёт) чиқариб олиш мажбуриятлари бекор қилинади;

* реализация қилинган товарлар (хизматлар) ҳисоб-китоблари тўғрисидаги маълумотлар, электрон тарзда кўриш имконияти яратилади.

Муддати қачон?

Нақд пул тушумига эга бўлган тадбиркорлик субъектларини онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассадан фойдаланишга босқичма-босқич ўтказиш графигига асосан:

  1. Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари, дори-дармон, автомобилларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ ёқилғиси савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари — 2020 йил 1 январдан;
  2. Утган йил якунлари бўйича йиллик обороти (тушуми) беш миллиард сўмдан ошган тадбиркорлик субъектлари — 2020 йил 1 августдан;
  3. Ўтган йил якунлари бўйича йиллик обороти (тушуми) юз миллион сўмдан ошган  ёки  йил  давомида ушбу чегаравий микдорга етган тадбиркорлик субъектлари — 2021 йил 1 январдан;
  4. Қолган барча тадбиркорлик субъектлари — 2022 йил 1 январдан онлайн назорат-касса машинаси ёки виртуал кассадан фойдаланишга ўтадилар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5813 сонли Фармонига асосан алоҳида, ҳар йили етиб бориш қийин бўлган аҳоли пунктларининг рўйхати тасдиқланади. Мазкур рўйхатга киритилган олис, етиб бориш қийин бўлган аҳоли пунктларида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига нисбатан юқорида келтирилган, онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассадан фойдаланишга ўтиш графиги татбиқ этилмайди.

Ҳаётбек ХАЙИТОВ,

Туман ДСИ ташкилий ишлар ва назорат бўлими бош инспектори.

Улашинг: