Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Қурилишларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш: ҳаммаси пойдевордан бошланади

Бугунги кунда республикамизда тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш, халқимиз яшаш шароитини яхшилаш мақсадида барча минтақаларда кенг қамровли бунёдкорлик ишлари олиб борилиб, кўплаб аҳоли яшаш жойлари, жамоат бино ва иншоотлари, ишлаб чиқариш объектлари барпо этилмоқда. Ушбу объектларни узоқ йиллар давомида халқимиз манфаати, фароқонлиги йўлида ёнғин хавфсизлиги таъминланган ҳолда таъминлаш мақсадида шахарсозлик сохасида қурилиш объектлари учун ер майдонларини ажратиш давридан қурилиш ишлари тугалланиб, ишга туширилгунига қадар Давлат ёнғин назоратининг шаҳарсозлик соҳасидаги фаолиятини ташкил этиш энг муҳим масалалардан биридир.

Қурилиш ишларини олиб бориш учун ушбу йўналишда фаолият юритаётган ходимлардан қурилишлар учун ер майдонларини танлаш ва қурилиш ишлари тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш комиссиялари таркибида шаҳарсозлик соҳасида қонун ости ва норматив ҳужжатларда белгиланган ёнғинга қарши талабларни мукаммал билишини ҳамда катта тажрибани талаб этади.

Ёнғинга қарши чора-тадбирларни белгилашда асосан қуйидагиларга эътибор берилади. Объектларнинг ёнғин хавфсизлиги жиҳатидан тоифаларга ажратилиши, ёнғиндан сақлаш оралиқ масофаларни жойланиши, асосий шамол йуналишини, жой рельефини ҳисобга олиниши муҳим. Қўшни корхона ва аҳоли яшовчи жойларга нисбатан асосий ва ёрдамчи йўллар билан таъминланишини ҳамда ёнғин содир бўлганда ёнғин ўчирувчиларнинг ўз вақтида етиб келишини ҳисобга олиб асосий иншоотларни ёнғинга қарши сув тармоғи бўйича сув, газ, электр қуввати билан таъминланиши, алоқа ва хабарлаш йўналишлари бўйича тўғри қарор қабул қилиш орқали ёнғинларнинг олдини олинади, фукаролар хавфсизлиги таъминланган бўлади.

Зеро, қоидаларга тўла амал қилинган ҳолатдагини мустаҳкам, мукаммал бинолар қурилади. Бу эса ёнғин хавфини бартараф этиш йулидаги дастлабки пойдевор ҳисобланади.

С. БОЛТАБОЕВ,

Избоскан туман ЁХБ инспектори, лейтенант.

Улашинг: