Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Мен ҳам аскар бўламан

Юртбошимизнинг ватанимиз келажаги бўлган кичкинтойларимизнинг таълим-тарбиясига оид олиб бораётган ислоҳотлари ўз самарасини бермоқда.
11-мактабгача таълим ташкилотида 113 нафар кичкинтой ўғил-қиз тарбия олмоқда. Замонавий руҳда тарбияланаётган болажонлар қалбига она Ватанга бўлган муҳаббатини жо қилишда малакали педагогларнинг хизматлари беқиёс. «Ватанпарварлик ойлиги» ҳамда 14 январь—Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан боғча мудири Гулбаҳор Ҳайдарова “Мен ҳам аскар бўламан” шиори остида очиқ ўқув машғулотини ўтди. Унда Ўзбекистон сарҳадларини ҳимоя қилаётган мард ўғлонларимиз тўғрисида, бир қатор аскарлик ҳаёти мавзулари ҳақида тушунчалар берди. Ўз иқтидорларини намоён қилаётган болажонлар машғулот давомида она Ватан, унга бўлган муҳаббат руҳида шеър­лар айтиб, саҳнада мусиқий-бадиий чиқишларни намойиш этди.

М. РУСТАМОВ.

Суратда: Г. Ҳайдарова ўқув машғулоти пайтида.

Улашинг: