Туман ҳокимлигида 23 январь кунги бўлиб ўтган йиғилиш “Тўйлар, оилавий тантаналар, маъракалар ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш, оилавий муносабатларни яхшилаш» мавзуларига бағишланди.
Йиғилишда туман ҳокими С. Исмоилов оилавий муносабатлардаги ажралишлар, ота-оналарнинг вазифаларига ва тўй-маъракаларни ихчам, камчиқим ўтказиш ҳақида ҳаётий мисоллар билан кенг ва содда, тушунарли қилиб тушунча берди. Унинг айниқса оилавий никоҳларни келин-куёвларнинг ота-оналари, қайнона-қайноталари, ака-ука, опа-сингиллари, қариндош- уруғлари билан кўпчилик ўртасида никоҳланишини йўлга қўйиш кераклиги борасидаги таклифлари, ФҲДЁ рўйхатига олиниб тўй ўтказадиган ота-оналарга маъқул тушди.