Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

БУ ҲАҚДА ТУМАН ҲОКИМЛИГИ ЙИҒИЛИШИДА АЙТИЛДИ

Кўчаларни таъмирлаш, маҳаллаларни ободонлаштириш, тоза сув ичимлиги, электр таянч­ларни янгилаш ва бошқа муаммоларни ҳал қилиш юзасидан туман ҳокими С. Исмоилов ташаббуси билан туман Кенгаши депутатлари 13 йўналишдан иборат тавсияларини тақдим этдилар ва бу ўз самарасини бера бош­лади.

-Тадбиркорлик фаолияти учун 16 фоизли кредит берилиши бошланди.
-320 нафар ёш деҳқончилик, 462 нафар ёш қурилиш фаолияти билан шуғулланиш имкониятини қўлга киритиши мумкин.
-Бу йил 3042 нафар ўқувчи 11-синфни тугаллаб, мус­тақил ҳаётга қадам қўяди.
-Марказий деҳқон бозоридаги замонавий савдо мажмуасининг биринчи босқичи Наврўз байрами арафасида фойдаланишга топшириладиган бўлди.
-Мактаблар ва мактабгача таълим ташкилотларида Президентимизнинг Беш муҳим ташаббуси асосидаги ишлар янада кучайтирилиши талаб этилди.
-Оилавий ажримларга барҳам бериш вақти келди. Ўтган йилда 321 оила барбод бўлди. Оилавий жанжалларга оид сайёр суд мажлислари маҳаллаларда ўтказилади.
-Фаолият кўрсатмаётган объектлар ўрганилмоқда.
-Табиий газ ва электр энергиясидан фойдаланилганлик учун истеъмолчиларнинг тўловлари талаб даражасида эмас.
-15 гектар ер кам таъминланганларга ўз эхтиёжларини қоплаш ва оёққа туриб олиш учун ажратилиб берилади.
-Ёшлар Иттифоқи туман Кенгаши ўз фаолиятини янада кенгайтириши шарт.
-Норасмий фаолият юритаётган тадбиркорларга вақ­тинчалик гувоҳнома берилади.

Улашинг: