Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Ўқув семинари

Янги Ўзбекистонни, албатта, ёшлар билан бирга қурамиз. 2020 йил ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш йили бўлади.
Ш.М. Мирзиёев

Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи туман Кенгашида Халқ қабулхонаси ҳамда туман халқ таълими бўлими ҳамкорлигида «Ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш» ойлиги доирасида ўқув семинари ташкил этилди.

Барча умумтаълим мактаб­ларининг «Сардорлар кенгаши» аъзолари ва ёшлар учун ўтказилган тадбирда Давлатимиз раҳбарининг ўтган йилнинг 27 декабрида Ал-Хоразмий номидаги иҳтисослаштирилган мактабдаги келажагимиз ворислари билан учрашувидаги берган топшириқлари, ёшлар муаммолари, уларнинг таклифлари тингланди, ҳал этиш масалалари кўриб чиқилди.
Бундан ташқари семинарда ёшларни қизиқтирган саволларга Ҳалқ қабулхонаси ҳамда халқ таълими бўлими, Ёшлар Иттифоқи туман Кенгаши ходимлари, мутахассислари томонидан атрофлича тушунтиришлар берилди. Ҳалқ қабулхонаси ходимларининг туманимиз ёшлари билан учрашувлари давом этмоқда.

Улашинг: