Туманимизда яна бир хайрли иш бошланган эди. Таъмирга муҳтож бўлган «AGROBANK» АТБнинг туман филиали биноси ана шу ташаббус асосида янгидан қайта тикланди ва фойдаланишга топширилди.
Замонавий кўринишда, мижозларга қулай бўлган банк очилишини туман ҳокимининг ўринбосари Э. Каримов қисқача кириш сўзи билан очиб берди. «AGROBANK» АТБ туман филиали бошқарувчиси Л. Мўминов ўзларига яратилиб берилган қулайликлар учун миннатдорчилик билдирар экан филиал ходимлари мижозларга сидқидилдан хизмат кўрсатишларини, эл ишончини оқлаш учун бор куч-ғайратларини аямасликларини айтиб ўтди.
Туманимиз оқсоқоллари, меҳнат фахрийлари, ташкилот ва муассаса ходимлари, жамоатчилик вакиллари туманимиз кундан кунга чиройли ва мухташам бинолар билан гўзаллашиб бораётганини айтиб ўтдилар ва бунинг учун ташаббускорлардан ҳурсанд эканликларини билдирдилар.
М. МИРЗААБДУЛЛАЕВ