Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Касаба уюшмалари тўғрисидаги қонун — амалиётга

6-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман Кенгаши ҳамда Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси туман Кенгаши бош­ланғич ташкилотлари учун Ўзбекистон Респуб­ликасининг «Касаба уюшмалари тўғрисида»ги Қонунининг амалиётга татбиқ этилиши бўйича тарғиботи ҳамда ҳисобот сайловларини ўтказиш бўйича ўқув-семинари бўлиб ўтди.
Семинарда Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Рес­публика Кенгашининг вилоя­тимиз бўйича масъул ташкилотчиси З. Абдуллаев Ўзбекистон Республикасининг «Касаба уюшмалари тўғрисида»ги Қонунининг амалиётга татбиқ этилиши бўйича тарғиботи ҳақида, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси кенгаши ташкилий бўлим етакчи мутахассиси Д. Исомиддинова, Ўзбекис­тон Касаба Уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси кенгаши аппарати юридик бўлими юрист консультанти М. Қуддиев, ташкилий ишлар бўлими мутахассиси С. Козимовлар ташкилий масалалар бўйича тўлақонли тушунтириб, қатнашчиларнинг саволларига жавоб бердилар.

Улашинг: