Коррупция жамият танасига тушган мисоли бир қурт. Ундан қутулмас эканмиз, бу иллатга қарши жиддий кураш олиб борилмас экан, кўзланган натижага эришиб бўлмайди. Кейинги йилларда коррупцияга қарши кураш юзасидан бир нечта меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди. Яқинда Президентимиз Олий Мажлисга Мурожаатномасида яна коррупцияга қарши курашиш бўйича муҳим таклифларни илгари сурди. Айниқса унинг Парламент ва Президентга ҳисобдор бўлган мустақил орган ташкил этиш бўйича таклиф берганлиги кўнгилдаги иш бўлди.
Мурожаатни жамоамиз билан қунт билан эшитдик ва ўз олдимизга коррупцияга қарши курашиш юзасидан вазифа белгилаб олдик.
Бу йилни “2020 йил илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб номланиши бизга яна маъқул бўлди. Чунки бу барча тармоқларда олиб борилаётган ишларда ҳалоллик, шаффофлик, тезкорликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Мамлакатимиз тарихида илк маротаба бюджет қонуни тасдиқланган бўлиб, қонунда бир қатор ўзгаришлар амалга оширилди. Жумладан ҳудудий ҳокимликларнинг мустақиллигини янада ошириш мақсадида ҳудудларда маҳаллий бюджет даромадлари режасини орттириб бажарилган маблағлари ҳудудларнинг ўзида қолиши белгилаб ўтилди. Бундан ташқари туман маҳаллий бюджетининг 70 фоизини ташкил этиб келган умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим тизими ходимларига иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар республика бюджетидан молиялаштиришга ўтказилди. Жорий йилдан бюджет ташкилотларининг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган иш ҳақи тўловлари УзАСБО дастури орқали автоматик ҳисобланишини, давлат харидларида амалга оширилаётган товар олди-сотдилари фақатгина электрон биржада бажариляпти. Амалдаги йилда бюджет маблағларини сарфланишида шаффофликни таъминлаш учун бор имкониятларимизни ишга соламиз.
Илёсбек МУҚИМЖОНОВ,
туман молия бўлими мудири ўринбосари, бюджет бўлими бошлиғи