Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Экспорт: Урганжидан Туркияга

Урганжи маҳалласидаги Ўзбекистон-Туркия қўшма корхонаси—”Контекс-Тошкент” масъ­улияти чекланган жамиятида 110 нафар малакали чевар томонидан аёллар ва қизлар учун 3 турдаги бежирим кўйлаклар тикилмоқда.

Туркиялик харидорлар талабларининг ортиши иш хажмини янада кенгайтиришни тақозо этмоқда. Шунинг учун корхонада яна 140 нафар иш ўрни яратиляпти. Корхонада иш юритувчи вазифасида фаолият кўрсатаётган Мелек Ашурованинг айтишича чевар қизларнинг малакасини ошириш, маҳсулот сифатини таъминлаш мақсадида туркиялик мутахассис Исмоил Ўлгач жалб этилди.
Сифатли ва бежирим аёллар либослари Туркия давлатига экспорт қилинмоқда.

М. РУСТАМОВ.
Суратда: тикувчи Вазира Аҳмедова иш устида.

Улашинг: