Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Йўлларимиз равон бўлади

Туманимиз йўллари ва маҳаллалар кўчаларининг ҳолати Халқ депутатлари Кенгашининг биринчи сессиясида вилоят ҳокими Ш. Абдураҳмонов томонидан танқид қилинган эди. Мавжуд муаммоларни ҳал этиш мақсадида туман ҳокими С. Исмоилов бошчилигида депутатларимиз жадал иш бошладилар.

— Ўтган 2019 йилда тумандаги 22 км ички йўллар туман ҳокимлигининг ҳомийлигида шағалланди,-дейди туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси раҳбари Жаҳонгир Валиев. —Бу борадаги ишларимиз қизғин давом этмоқда. Туман бўйи­ча чуқур чаноқларни таъмирлаш 6905 м2, пиёдалар йўлаги 2.07 км, йўл марзасини текислаш 31279 м2, ажратувчи чизиқ чизиш 21,4 кмни ташкил этди.
Ҳозирда 4Р132 Пойтуғ-Пахтаобод-Бозорқўрғон йўли чуқур чаноқлари таъмирланмоқда, навбати билан маҳаллалар кўчалари шағалланмоқда. 4К85 автомобиль йўлининг 11-19 км оралиғида “Жаҳон тараққиёт банки” ҳисобидан 13 миллиард сўм маб­лағ ажратилиб, таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Шу кунгача 4,5 миллиард сўмлик ишлар амалга оширилди.
Жорий йилда тумандаги 13 та кўчага жами 5 км асфальт ва шағал ётқизилади. Пойтуғ-Лўғумбек 4К84 автомобил йўлининг 2-, 11– км оралиғида “Жаҳон тараққиёт банки”нинг ҳисобидан жорий таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бунга 27 миллиард сўм сарфланади.
Вилоятимиз ҳокими ташаббуси билан Куйганёр-Маданият йўлидаги 2-11 км.лар оралиғи бетон йўлга айлантирилади. Йўл қурилиши ишларини эронлик мутахассислар олиб бориши кўзда тутилмоқда.

М. РУСТАМОВ.
Суратда: М. Расулов ҳамкасблари билан иш устида.

Улашинг: