Туман прокуратураси томонидан 2019 йилнинг 12 ойи давомида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, туман ҳокимлиги ва кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда қонун устиворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки терговни амалга оширувчи органлар томонидан жиноий-ҳуқуқий статистика соҳасида юритилган ҳисоботларнинг ҳаққонийлиги ҳамда ички ишлар органларида шахсларни профилактик хисобга қўйиш профилактика тадбирлари амалга оширилган.
Бунда асосий эътибор ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, давлат органлари, жамоат бирлашмалари, корхона ва ташкилотларнинг фаолияти мунтазам ўрганилиб, қонунсиз қарорлар қабул қилинишига чек қўйиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини бузилишининг олдини олиш ҳамда қонун нормаларини аниқ, бир хилда бажарилишини таъминлашга қаратилиб, қонунбузилиши ҳолатларига нисбатан қатъий прокурор назорати ҳужжатлари қўллаб борилган.
Туман прокуратураси томонидан жорий йилнинг ўтган даврида бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, маҳаллий ҳокимлик, давлат бошқарув ва назорат органлари, нодавлат ташкилотлари ва жамоатчилик билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари, Президент Фармонлари ва Ҳукумат қарорлари ижросини таъминлаш, прокурор назоратини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилган.
Хусусан, туман прокуратураси томонидан 2019 йилнинг 12 ойида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органларида, давлат ва хўжалик бошқарув органлари ҳамда ижро ҳокимияти органларида ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан назоратни таъминлаш мақсадида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича жами ўтказилган 80 та текширишлар якунига кўра 317 та прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилиб, қўлланилган прокурор назорати ҳужжатлари натижасида 207 нафар шу жумладан 5 нафар юридик шахсларни бузилган ҳуқуқларини тикланишига эришилган.
Фуқаролик судларига 265,0 минг сўмни ундириш юзасидан 17 та даъво аризалари киритилган.
2019 йил 12 ойида туман прокуратурасига 1622 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 34 таси юридик шахслар ҳисобига тўғри келган. Келиб тушган мурожаатларнинг 248 таси қаноатлантирилган, 767 тасига тушунтириш берилган.
Қонунчилик тарғиботи фаолиятида ўтган даврда 239 та тадбирлар ўтказилган.
Туман прокуратураси билан ҳамкорликда аҳоли бандлигига кўмаклашиш туман маркази томонидан 2019 йил 12 ойида 312 нафар фуқаролар квоталанган иш ўринларига ишга жойлаштирилган. Шундан 199 нафари ўқув юрти битирувчиларини, 81 нафари кўп болали оналар, 14 нафари ногиронларни, 14 нафари пенсия ёшига яқинлашиб қолганларни, 3 нафари жазо муддатини ўтаб қайтган, 1 нафари ҳарбий хизматдан келган фуқароларни ташкил қилган.
Марказ томонидан 2019 йил 12 ойида 9 маротаба бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилиб, меҳнат ярмаркасида 509 та корхона, ташкилот ва фермер хўжаликлари ўзларида мавжуд 3340 та бўш иш ўринлари билан қатнашган.
Меҳнат ярмаркасида жами 909 нафар фуқаролар қатнашиб, уларнинг 234 нафарини ёшлар, 126 нафарини коллеж битирувчилари, 268 нафарини аёлларни ташкил қилган. Меҳнат ярмаркасида жами 315 нафар фуқароларга ишга жойлашишлари учун йўлланмалар берилган.
Марказ томонидан фуқароларнинг мурожаатларига асосан 3 нафар фуқаро ўзининг иш ўринларига қайта тикланган, 23 нафар фуқароларнинг иш ҳақлари ундирилиб берилган.
Шунингдек, туманда норасмий тартибда ўзини-ўзи банд қилган фуқароларни бандлигини расмийлаштириш мақсадида 172 нафар ўзини-ўзи банд қилган фуқароларга меҳнат гувоҳномалар берилган.
Бу билан туман прокуратураси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, туман ҳокимлиги ва кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда қонун устиворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, фуқароларнинг ҳавфсизлигини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя ва саломатлигини муҳофаза этиш қонун устуворлигини таъминлашга асосий эътиборни қаратиб, жонкуярлик билан фаолият олиб бораётганлигини кўришимиз мумкин.
Отабек БОБОМАТОВ,
туман прокурори ўринбосари