Тумандаги 26-умумтаълим мактабида Буюк боболаримиз, ғазал мулкининг султони Алишер Навоий, шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Унда халқимизнинг севимли ёзувчиси, шоир Қамчибек Кенжа ҳам иштирок этди. Мактабнинг “Ёш адабиётчилар” клуби ижодкор ўқувчилари ҳар икки даҳонинг ғазал, рубоийларидан намунали ўқидилар ва уларнинг ҳаётидан саҳна кўринишларини намойиш этдилар.
Эл севган шоир ва ёзувчи Қамчибек Кенжа ўқувчиларга ўзининг ҳаёти ва ижод сўқмоқлари ҳақида сўзлаб берди. Ўқувчилар адибнинг чоп этилган 30 дан ортиқ шеърий, насрий, публицистик китоблари, жумладан, “Орзумандлар”, “Тошқин”, “Бобурийлардан бири” каби қиссалар, “Палаҳмон”, “Машаққат ва жасорат” романлари, “Ҳинд сориға”, “Андижондан Даккагача”, “Буюк Соҳибқирон ўтган йўлларда” номли сафарномаларини ёзилиш тарихлари ҳақида маълумот олдилар.
Ана шундай тадбир 6-сонли мусиқа ва санъат мактабида ҳам бўлиб ўтди.
Бу ердаги «Назм ва наво» кечасида қатнашчилар ҳар икки буюк даҳонинг ғазалларидан ифодали ўқидилар, куй ва қўшиқлар ижро этдилар.
Суратда: Қамчибек Кенжа тадбирда.