Вилоят ҳокими Ш. Абдураҳмонов ўтган 2019 йил октябрь ойида тумандаги 28-умумий ўрта таълим мактабига ташриф буюрган эди. У ўқувчилар билан яқиндан мулоқотда бўлиб, уларнинг фанлардан самарали таълим олишлари учун мактаб ҳудудидан алоҳида ер ажратилиб география майдончаси ташкил этиш ташаббусини илгари сурганди.
Бу ишлар география фани ўқитувчиси Дилнозахон Раҳмонова бошчилигида амалга оширилиб, майдончада кўргазмали қуроллардан қор, шамол, ҳарорат, ёғин миқдорини ўлчаш асбоблари ўрнатилди. Айни дамда ўқувчилар география майдончаси орқали табиатнинг қизиқарли ҳодисаларини кузатиб, фанга бўлган қизиқишларини янада орттиришмоқда.
М. РУСТАМОВ.
Суратда: география фани ўқитувчиси Д. Раҳмонова ўқувчилар билан.