Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Туман прокурорининг ёшлар билан учрашуви

Президентимиз Ш.М.Мирзиёев ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлиги ва ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш борасидаги долзарб ва муҳим вазифаларни видеоселектор тарзида ўтказилган учрашувда белгилаб берди.
Ана шу вазифалардан келиб чиқиб, туман прокурори Х.Қобулов туманимиз ёшлари билан учрашувлар ўтказиб уларнинг таклиф ва мурожаатларини, муаммоларини ўрганиб ҳал қилиш чора-тадбирларини белгиламоқда. Ана шундай юзма юз мулоқотларда кўплаб ёшлар иш билан таъминланмоқда, ёш тадбиркорлар муаммоларини ҳал қилмоқда.
Туман прокурорининг ёшлар билан навбатдаги учрашуви 26-умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилди. Унда 315 нафар уюшмаган ёшлар иштирок этиб, уларнинг 208 нафарини йигитлар, 107 нафарини қизлар ташкил этди. Учрашувда ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил қилиниб, унда тумандаги 81 та корхона, ташкилот ва муассасалар 442 та бўш иш ўрни билан иштирок этди.
Учрашув давомида 28 нафар ёш мурожаат қилган бўлса, уларнинг 12 нафари ишга жойлашиш, 14 нафари тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун имтиёзли кредит ажратилиши масалалари билан боғлиқ бўлди. Мурожаатларнинг 6 таси жойида ҳал қилиниб, 22 нафар ёшнинг мурожаати тегишли ташкилот ва муассасаларга қонуний кўриб чиқиш­лари бўйича вазифалар белгилаб берилди.
Учрашувда тумандаги мактабгача таълим, умумий ўрта таълим ва спорт мактаблари ўқувчилари “Беш муҳим ташаббус” доирасида мусиқа ва спорт йўналишларида ўз чиқишлари билан иштирок этишди.
Шунингдек туман прокуратураси томонидан ёшларни китоб ўқишга қизиқишини ошириш, китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида “Қадрдон мактабимга китоб совға қиламан” акцияси доирасида муайян ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, туман прокурори Х. Қобулов 7-умумий ўрта таълим мактабига ташриф буюриб, 10 та бадиий китоб, туман прокурорининг ўринбосари О. Бобоматов 43-умумий ўрта таълим мактабига 10 та бадиий китоб совға қилдилар.
Ана шундай учрашувларда ёшлар ўзларини қийнаб келаётган кўплаб масалаларга ечим топмоқдалар.

Д. АШУРОХУНОВ,
туман прокурорининг ёрдамчиси лавозимида иш ўрганувчи

Улашинг: