Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Фаолият самараси халқ билан мулоқотда ўз баҳосини топди

Халқ билан мулоқот, одамларнинг ташвиш-ғамларини, муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилишга ёрдамлашиш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш борасида туман адлия бўлими сайёр қабуллар ўтказмоқда.
Ўтган йил давомида адлия бўлими Халқ қабулхонаси билан ҳамкорликда 52 та МФЙда сайёр қабуллар ўтказди. Унда 198 нафар фуқаро мурожаат қилиб, 154 нафарига тушунтиришлар ўтказилди, 44 нафар мурожаатчининг мурожаатлари қаноатлантирилди.
Мурожаатларнинг аксарияти уй-жой ва ер, моддий ёрдам, мулкка нисбатан эгалик, соғлиқни сақлаш тизими, аҳоли бандлиги, никоҳ ва ажрим масалаларини ташкил этмоқда.
Масалан тумандаги хизмат кўрсатиш ва сервис касб-ҳунар коллежи ўқитувчиларининг коллеж тугатилганлиги муносабати билан компенсация пулларини тўлаб берилмаётгани тўғрисидаги мурожаатлари ўрганилиб, коллеж мансабдор шахсига маъмурий жарима жазоси тайинланди. Фуқаро О. Расуловага ва яна 7 нафар фуқарога даволаниш учун ордер олинишига амалий ёрдам берилди.
Сайёр қабуллар давомида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, фуқаролар ҳуқуқий саводхонлигини ошириш масалалари ҳам четда қолмади.

У. Якубов,
туман адлия
бўлими бошлиғи

Улашинг: