Туманимиздаги 4-мактабгача таълим ташкилотида «Беш муҳим ташаббус» асосида «Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш» мавзусида семинар ҳамда 8 Март-Халқаро хотин-қизлар байрамига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Семинар қатнашчилари Муборак Раҳмонова раҳбарлигида 125 нафар келажагимиз ворислари тарбияланаётган 5 та гуруҳда олиб борилаётган ишлар билан танишдилар. Тарбиячиларнинг «Беш муҳим ташаббус» юзасидан болалар ва уларнинг ота- оналари билан юқоридаги мавзу асосида қилинаётган ишлар билан қизиқдилар.
Тадбир давомида ташкил этилган болалар ва уларнинг оналари билан ҳамкорлигидаги таништирув, савол-жавоблар, қўл ишлари, эркин мавзудаги шартлар асосида мусобақа бўлиб ўтди. Унда тарбияланувчилар Музифахон Қосимбекова, Дилнурахон Қобилжонова, Гулсина Иброҳимовалар оналари билан биринчи, иккинчи, учинчи ўринларни ва эсдалик совғаларини қўлга киритдилар.
Семинар якунида қатнашчилар таълим ташкилотида олиб борилаётган ишлар, қўлга киритилаётган ютуқларни янада мустаҳкамлаш юзасидан ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
М. МИРЗАЕВА,
М. Йўлдошева