14-мактабгача таълим ташкилотида ана шу мавзуда «Беш муҳим ташаббус-беш имкон» шиори остида 8 Март-Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тарбияланувчиларнинг оналари иштирокида кўрик-танлов бўлиб ўтди.
МТТ мудири Г. Раҳимова ҳамда тарбиячи Х. Темировалар ташаббуси билан 4 та шарт бўйича ўтказилган танловда оналар ўз қизлари билан шеърий таништирув, «Алла» айтиш, баҳорий витаминларга бой таомлар тайёрлаш ва эркин мавзуларда баҳслашдилар. Уларнинг чиқишлари, маҳоратлари ҳакамлар ҳайъати томонидан муносиб баҳоланиб борилди.
Бир сўз билан айтганда танловда дўстлик, ўзаро ҳамжиҳатлик ғолиб бўлди. Тарбияланувчилар дўстлик, жипслик, билимдонлик ғолиб бўлишини беллашув давомида англаб етдилар ва бу уларга бир умрга етгулик сабоқ бўлди. Тадбир қатнашчилари ташаббускорларнинг эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Танловга куй ва қўшиқлар, рақслар ўзгача файз бағишлади. Тарбияланувчиларнинг ота-оналари фарзандларининг тарбиячиларига таълим ва тарбия бераётганликлари учун ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.
С. Маматқулова,
МТТ инглиз тили ўқитувчиси