Туманимизнинг «Тараққиёт» маҳалла «Мустақиллик» кўчасидаги истарали хонадонларидан бирида истиқомат қилувчи Хосиятхон момо Парпиевани йўқлаётган меҳмонларнинг қадами узилмайди. Табаррук 100 ёшни қаршилаётган Хосиятхон момо билан гаплашсангиз, тилидан бол томади.
Бугунги кунга шукрона келтириб, шу кун сабабчиларини қўл очиб дуо қилар экан, уларнинг умрларига, ризқларига барака тилайди. Халқнинг хизматида эканлар соғ бўлсинлар, асло кам бўлмасинлар, дейди. Шу аснода ўтган қийинчилик кунларини ҳам эслаб кўзларига ёш олади.
Бугунги кунда онахоннинг 10 нафардан зиёд фарзандидан 40 нафардан ортиқ невараси, 30 нафардан кўпроқ чевараси ҳамда 10 нафар эвараси бор. У ана шулар даврасида кексалик гаштини сурмоқда.
М. РУСТАМОВ.
Суратда: Хосиятхон момони чеваралари Гулсанам ва Омадбеклар улуғ ёши билан табрикламоқдалар.