Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Избоскан тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими огоҳлантиради: Газ ва электр асбобларидан тўғри фойдаланайлик

Азиз юртдошлар! Ўзингиз ва яқинларингиз ҳаётини, уй-жойингиз ва мулкингизни ёнғиндан асраш учун қуйидаги ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига амал қилинг:

  • уйингизда ёниб турган газ ва электр асбоб ускуналарини назоратсиз қолдирманг;
  • Носоз электр асбоб-ускуналаридан фойдаланманг;
  • Иситиш печи ва ўчоқларни ёқиш мақсадида бензин, керасин, солярка каби тез аланга олувчи воситалардан фойдаланманг;
  • Ювилган кийим ва матоларни газ плитаси ва иситиш печлари устида қурутманг;
  • Газ мосламаларини резина шланг орқали улаб фойдаланманг;
  • Газни ёқишдан аввал гугуртни ёқиб, сўнгра газ жўмрагини очинг;
  • Иситиш печи ва мўрини ўз вақтида таъмирланг;
  • Иситиш печи мўриконларини бинонинг ёғоч қисмидан 38 смдан кам бўлмаган масофада ўрнатинг;
  • Иситиш печлари олдига мебел ва бошқа ёнувчи буюмларни қўйманг;
  • Янгисини ўрнатиш ёки эски иситиш печини таъмирлаш учун мутахассисларга мурожат қилинг;.
  • Ностандарт ва қўлбола сақлагичлардан ҳамда вақтинча ўтказилган электр симларидан фойдаланманг;
  • Уйлар орасида ёнғинга қарши масофа қолдиринг ёки ёнғинга қарши девор қуринг;
  • Электр симларининг узилган ва ишдан чиққан қисмларини тезда созланг ёки алмаштиринг;
  • Уй-жойлар олдидаги йўлларга сунъий тўсиқлар қўйиш ва ўзбошимчалик билан қўшимча иншоатлар қуриш таъқиқланади;
  • Ёнғин содир бўлганда зудлик билан 101 телефон рақами орқали ёнғин хавфсизлиги хизматига хабар беринг.

С. Болтабоев,

Избоскан тумани Фавқулодда вазиятлар

бўлими инспектори лейтенант

Улашинг: