Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Сифатли таълим — келажак пойдевори

Пандемия шароитида туманимиздаги барча умумтаълим мактаблари ва ДИМИларда мутахассис Ш. Неъматов томонидан фаоллаштирилган ADOBE AIR SBW PLAER FREE асосида масофавий онлайн тизимида ўқув машғулотлари олиб бориш намунали йўлга қўйилди. Бу эса кўзланган натижаларни бермоқда.
42-умумтаълим мактабида жами 857 нафар ўқувчига 49 нафар малакали ўқитувчилар таълим ва тарбия берадилар. Жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб масофавий таълим тизими орқали дарслар ўтиб келинмоқда. Телевизион онлайн дарслари кузатилиб, ўқувчиларнинг уй вазифалари ташкил этилган теледарслар орқали текширилиб баҳоланиб борилмоқда. Бундай имкониятга эга бўлмаган ўқувчилар босқичма босқич мактабда карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда тестлар ечиш бўйича ўз билимларини оширмоқдалар. Бунда мактабнинг 62 нафар битирувчи ўқувчисига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу ҳаракатлар самарасини 10-,11- синфлар ўқувчиларининг онлайн олимпиада беллашувларидан ҳам билиб олиш мумкин. 10-синф ўқувчиларидан М. Мамашева, Н. Ҳамидуллаева, Ш. Ҳамидова, 11-синфдан Г. Орифжонова, А. Азимов, О. Эргашевалар Ўзбекистон республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан берилган сертификатларга эга бўлдилар.
Таълим самарадорлигини ошириш, сифатини намунали қилишда И. Тўхтабоева, Ш. Усмонова, Х. Ҳалилова, Д. Худойназаров, Г. Алиева сингари малакали ўқитувчилар бор имкониятлардан оқилона фойдаланмоқдалар. Ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарига керакли психологик, педагогик тавсиялар бериб борилмоқда. Жамоанинг мактабда таълим ва тарбиянинг сифатини юксак даражага кўтариш ишлари туман ҳалқ таълими бўлими томонидан муносиб баҳоланди ва мактабга 16 та янги «Jooyon» замонавий комьпютер жамланмалари тақдим этилди.

М. ДЕҲҚОНОВ.

Суратда: мактаб директори Равшанбек Ноибжонов ўқитувчилар билан.

Улашинг: