Туман санитария эпидемиология осойишталик марказига мурожаат қилинг!
Бутун дунёни ташвишга солган короновирус инфекциясига ва бошқа юқумли касалликларга қарши кураш бугунги куннинг долзарб вазифасига айланди. Бу борада туманимиздаги барча корхона, ташкилот ва муассасалар, тадбиркорлик субъектлари, фермер хўжаликларининг раҳбарлари инфекцияга қарши курашда масъулиятни унутмасликлари зарур. Улар қўл остидаги ишчи-ходимларнинг коронавирус инфекциясидан ва бошқа юқумли касалликлардан муҳофаза қилишда масъулдирлар.
Президентимизнинг ҳамда короновирус инфекциясига қарши кураш Республика махсус комиссияси қабул қилган Қарор ва кўрсатмаларининг сўзсиз бажарилишини таъминлаш мақсадида туман СЭОМда пуллик хизмат кўрсатувчи «Зарарсизлантириш бўлими» ташкил этилди. Бўлим асосан дезинфекция ва дезинсекция ишлари билан шуғулланиб, тумандаги мавжуд корхона, ташкилот, муассаса ҳамда аҳоли хонадонларида шартнома асосида зарарсизлантириш ишларини бажаради. Ишчи-хизматчиларни ҳамда яқинларингиз, оила аъзоларингизни турли юқумли касалликлардан, тез тарқалувчи вируслардан ҳимоя қилишни истасангиз Пойтуғ шаҳри, Шифокорлар кўчаси, 41-уйда жойлашган туман СЭОМга мурожаат қилинг.
Хизматлар кафолатланган. Гувоҳнома №000010