Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Маҳсулот ҳажми ортмоқда

Маълумки туманимиз хар соҳада Республика, вилоят ва туманлар қаторида ўз ўрнига эга. Туманимиз иқтисодий салохиятини ошириш бўйича хар йили ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Мақсадли дастурлар, инвестицион дастурлар доирасида ишлаб чиқариш, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва ҳизмат кўрсатиш соҳаларида сезиларли ишлар бажариб келинмоқда.

2020 йил январь-март ойлари давомида жами 127,5 млрд.сўм бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 102,0 фоизга ўсган. Шунингдек аҳоли жон бошига саноат махсулотлари ишлаб чиқариш хажми 538,3 минг сўмни ташкил этиб ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 100,0 фоизга тўғри келмоқда. Туманда йиллик исътемол моллари ишлаб чиқариш хажми 54 млрд.сўмга тенг бўлиб ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 108,9 фоизга ўсган. Шунингдек, аҳоли жон бошига ҳалқ истеъмол моллари 227,9 минг сўмни ташкил қилиб ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 106,7 фоизга ўсганлигини кўришимиз мумкин.

2018 йилда кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектлари сони 1050 та бўлган бўлса,    2019 йил якуни билан уларнинг сони  1387 тага етиб, 2018 йилга нисбатан  337 тага ортган. Шунингдек, 2018 йилда саноат корхоналари сони 177 та мавжуд бўлган бўлса, 2019 йил якуни билан уларнинг сони 248 тага етти. Кичик тадбиркорлик субъектлари сони 2020 йил  1-чорагида 1462 тага етиб, жорий йилнинг 1 январидагига нисбатан яна 75 тага ортти.  Бу эса ўз навбатида махсулотлари ишлаб чиқарилишининг ортиб боришига олиб келади.

 

Х. Режабов,

Избоскан туман статистика бўлими бошлиғи

Улашинг: