Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Макроиқтисодий кўрсаткичларнинг худудий иқтисодиётдаги аҳамияти

Маълумки, жорий йилда туманимизда кўп сохаларда ижобий ишлар амалга оширилди. Мамлакатимизда рўй бераётган ўзгаришлар қатори туманимиз ички имкониятлари иқтисодий ривожланишнинг барқарор ўсиш суратларини сақлаб қолаётганлиги билан аҳамиятлидир. Буларнинг натижаларини туманимиз мақроиқтисодий кўрсаткичларида хам кўриш қийин эмас.

Избоскан туманида 2020 йил январь-сентябрь ойларида  қуйидагича:

Саноат сохасида: жорий 2020 йил 9 ойлигида жами саноат махсулотлари ишлаб чиқариш 463,4 млрд.сўмга етиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 134,9 фоизга ўсиши таъминланди. Аҳоли жон бошига саноат махсулотлари ишлаб чиқариш кўрсатгичи 1945,5 минг сўм бўлиб, ўтган йилга нисбатан 132,1 фоизга ўсган. Халқ истемол моллари ишлаб чиқариш 184,3 млрд сўм бўлиб, ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 100,4 фоизга ўсиш суръати сақлаб қолинди. Шунингдек аҳоли жон бошига ҳалқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш кўрсатгичи 773,7 минг сўм бўлиб, ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 98,3 фоиз бўлди. Бунга сабаб               2020 йилда бир неча ойлар пандемия даври бўлганлиги сабаб бўлган, яъни айрим худудий корхоналар томонидан саноат махсулотлари ишлаб чиқариши бир неча ойларга тўхтаб қолган. Бироқ хозирда уларнинг фаолияти тикланган.

Туманимизда, 2020 йил 1 октябрь ҳолатига кичик бизнес субектлари сони (дехқон ва фермер хўжаликларисиз) 1716 тага етиб, ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 135 фоизга, яъни 445 тага кўпайган. Маълумки, хукуматимиз томонидан кичик бизнес субъектларига яратилаётган имкониятлар сони кенгаймоқда. Айниқса, уларнинг ишлаб чиқариш геаграфияси ортиб боришига ўз таъсирини кўрсатмоқда.

Кичик ва ўрта бизнес фаолиятининг умумий хажмларга нисбатан улушилари бўйича таҳлил қилинганда, Избоскан туманида 2020 йил январь-сентябрь ойлари давомида (9 ойлик) саноатдаги улуши 91,3 фоиз, қишлоқ хўжалигида 99,4 фоиз, инвестицияда 65,2 фоиз, қурилишда 100 фоиз, чакана савдода 96,9 фоиз, хизматлар сохасида 95,3 фоиз, экспортда 65,4 фоиз, импортда 100 фоизларга етганлиги кўришимиз мумкин.

Улашинг: