Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

ТАБИИЙ ГАЗЧИЛАР ШАЙЛИГИ ҚАНДАЙ?

Ишчи гуруҳларнинг асосий вазифаси этиб жорий йил Маълумки жорий йилнинг 17 июль куни Давлатимиз раҳбари ҳузурида ҳамда 17 август куни Бош Вазир раҳбарлигида республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2020—/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида ишчи гуруҳлари тузилиб,  уларнинг вазифаси берилган топшириқларнинг жойларда самарали ижросини ташкил этиш деб белгиланди. Ҳўш, туманимиз газчилари томониданмазкур вазифаларни бажарилиши юзасидан қандай ишлар олиб борилмоқда?

«Ҳудудгаз Андижон» газ таъминоти  филиали туман бўлими бошлиғи Иқболжон МАМАСИДДИҚОВ:

Зиммамизга юклатилган топшириқларни  бажарилишини таъминлаш юзасидан тегишли тадбирлар тузилиб, бор имкониятлар ишга солинмоқда. Туманда жами 46442 та хонадондан 40004 таси суюлтирилган газ билан, 6438 таси табиий газ билан таъминланган.Агар буни фоизларга айлантирсак, суюлтирилган газ 86 фоизни, таббий газ билан таъминланиш 14 фоизни ташкил этади. 2020-2021 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик  бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, режадаги ер ости асбоблари ёрдамида газ қувурлари созлигини текшириш 8,2  километр масофада, ер ости газ қувурларини  кавлаб текшириш 8 дона,  газ қувурларини  бўёқлаш 2километрда, газ қувурларини босим остида сақлаш 5,2 километрда, газ тақсимлаш қувурларини техник тафтиш қилиш 162 марта бажарилди.

Аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлашни янада яхшилаш кун тартибимиздан мустаҳкам ўрин олган. Шу мақсадда туманимизда 8 дона автотранспорт воситаси тахт қилинди. 36573 нафар аҳоли жами 49495 та суюлтирилган газ баллонлари билан таъминланди.

Туман ҳокимлиги билан келишилган ҳолда аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш режавий асосда йўлга қўйилган. Келгусида аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлашда  Онлайн-Jipers  назорат тартибига ўтказилмоқда. Бу эса суюлтирилган газни аҳоли хонадонларига етиб боришида барқарорликни таъминлайди.

Жорий 2020 йилнинг шу кунигача бўлган ҳолатига кўра куз-қиш мавсуми юзасидан аҳоли томонидан 1074 та мурожаатлар тушиб, шундан 851 таси ижобий ҳал қилинди. 223 тасига тушунтириш ишлари олиб борилди. Айни дамда корхонамизда 24 соатлик навбатчилик  гуруҳи ташкил этилган. Ўйлайманки, 2020-2021 йил куз-қиш мавсумини беталофот ўтказишда корҳонамизда фаолият олиб бораётган 46 нафар тажрибали ишчи-ходимларимиз ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб борадилар.

-Муҳтарам Президентимиз “Ўқитувчи ва мураббийлар куни”га бағишланган йиғилишида босма ахборот воситаларисиз кўзланган мақсадга –Ёшларга таълим-тарбиясини шу кун талаблари даражасида бўлишига эриша олмаймиз  деган фикрларини билдириб ўтди. Сиз бу фикрга қандай қарайсиз?

— Юртбошимиз ёшларимизнинг  шу кун талаблари даражасида таълим ва тарбия олишларида  босма ахборот воситаларининг  алоҳида ўрни бор эканлиги ҳақида салмоқли фикрларини билдириб ўтди. Албатта, ҳозирги кунда интернет жадал ривожланмоқда. Ахборот тезлиги шиддат билан ўсмоқда. Кўпчилик интернет  йўналишлари бўйича ўзи учун керакли маълумот, янгиликлар билан танишишлари мумкин. Лекин Президентимиз айтиб ўтганларидай босма ахборот воситаларининг ўзига хос ва мос ўрни бор. Уларсиз эртанги кунни тасаввур қилиш қийин. Тўғри, газеталарга обуна бўлишда қийинчилик мавжуд. Бу ҳақда ҳам Давлатимиз раҳбари мажбурий обунани йўқ қиламиз деб, ихтиёрий обунани ҳам  барбод этилганини айтиб ўтдилар. Аммо ўйлашимча бу вақтинчалик. Одамлар босма оммавий ахборот воситалари билан ижтимоий тармоқлар ўртасидаги фарқни тез тушуниб олишларига ишончим комил. Шунингдек чекка қишлоқларда техник сабаблар  туфайли янгиликлар билан танишишни мутлоқо иложи йўқ. Бир сўз билан айтганда аввал ҳам, аждодларимиз, буюк боболаримиз яшаб ўтган даврда ҳам босма нашрларнинг ўз ўрни бўлган ва шундай бўлиб қолади. Биз жамоамиз билан аввалдан ҳам 91 йилдан буён туманимиз ҳаётини ёритиб келган, тарихда ўз ўрнига эга бўлган «Пахтакор» газетасини қўллаб келганмиз ва бундан кейин ҳам қўллаб қувватлаймиз.

Туман электр тармоқлари корхонаси раҳбари Шерзодбек ҲОЖИБЕКОВ:

-Корхонамизда 2020-2021 йил куз-қиш мавсумида электр тармоқларини барқарор ишлашга тайёрлаш мақсадида 31 километр ммасофадаги электр узатиш тармоқлари, 12 дона трансформатор пунктлари янги қурилиб, фойдаланишга топширилди. Шунингдек режада белгиланган мукаммал таъмир ишлари бўйича 100/0,4 кВ тармоғида  95,5 километр масофада ҳамда 39 та трансформатор пунктларида таъмирлаш ишлари бажарилди.

Жорий таъмирлаш ишлари бўйича 10/0,4 кВ тармоғида 295,6 кмда ишлар олиб борилди.134 та трансформатор пунктларини жорий  таъмирлаш ишлари олиб борилди. Туман ҳудудидаги 25000 хонадонга энергия етказиб берадиган 16000 кв.ли трансформатор 25000 кв.ли янгисига алмаштирилди. Бу эса куз-қиш мавсумида аҳолини электр энергиясига бўлган эҳтиёжини тўлиқ қопланишида катта омил бўлди. Корхонада 24 соатлик навбатчилик гуруҳи тузилиб, истеъмолчиларнинг мурожаатларига мунтазам жавоб бериб келмоқда.

Туманимиз газетасига келсак, бизнинг жамоа ҳам ўз «Пахтакор»ни муносиб қўллаб-қувватлайди. Обуна ишларини тахририятнинг ўзида амалга оширилиши кўнгилдагидек иш бўлибди. Зеро газетани ўз вақтида етказиб беришни зиммасига олишлик ҳам туманимиз аҳлини «Пахтакор»га оммавий обуна бўлишини таъминлайди, деб ўйлайман.  Барчамизга маълум, дунёда комьпютер технологиялари энг ривожланган давлатлардан Япония ва Хитой. Лекин ушбу мамлакатларда кунига 3-4 миллион нусхада нашр этиладиган туманлар газеталари бор. Албатта бу газеталарнинг молиявий аҳволи давлат назоратида. Айтмоқчиманки, ҳаётда радио-телевидение, Интернет билан бирга босма нашрларнинг ҳам ўз ўрни бор.

Улашинг: