Туманимизда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 710-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисидаги”ги ЎРҚ-611-сон Қонуни туманда бу борада қарор ижросини таъминлаш мақсадида Избоскан туман статистика бўлими ва бир қатор масъул ташкилотлар томонидан ижобий ишлар амалга ошириб келинмоқда.
2023 йилда бўлиб, ўтадиган аҳолини рўйхатига олиш тадбирига тайёргарлик ишларининг биринчи босқичи бўйича жойлардаги корхона ва ташкилотларда, маҳаллаларда аҳоли ва кенг жамоатчилик вакиллари билан семинар учрашувлари ўтказиб келинмоқда. Семинар учрашувларида аҳолини рўйхатга олиш ишларининг бориши ва унинг мазмуни, мақсади ва вазифалари бўйича тушунтиришлар бериб келинмоқда.
Тайёргарлик ишлари доирасида кўчаларга, қишлоқ ва овулларга ном бериш ва илиш, хонадонларни номлаш, рақамлаш, хариталарга мос ҳолда ҳар бир кўча ва хонадоннинг чегараларини аниқ белгилаш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, туманда 42061 та хонадонлардан дастлабки хатлов натижаларига кўра 1500 га яқин хонадонлар рақамланмаган эди. Амалга оширилган тадбирлар натижасида, Истиқлол МФЙ тасарруфида Мангулик кўчасида 5 та, Озодлик кўчасида 70 та, Обжувоз ариқ кўчасида 42 та жами 117 та хонадонлар, Қўшкўприк МФЙ тасарруфида Истиқлол кўчасида 165 та, Олтин водий кўчасида 30 та, Давр кўчасида 40 та, Дурафшон кўчасида 7 та жами 242 та хонадонлар, Гузар МФЙ тасарруфида Шахристон кўчасида 12 та, туман бўйича жами 371 та хонадонлар рақамланишига эришилди. Хонадонларни рақамлаш ишлари тижорий ташкилот “ABADIY XIZMAT MAKSIMAL” оилавий корхонасининг бевосита кўмаги ёрдамида амалга оширилмоқда.
Тарғибот тадбирлари давом этмоқда.
Х.Режабов,
туман статистика бўлими бошлиғи